Тошкентда ўтказилган IV Халқаро фармацевтика форуми давлат органлари, етакчи халқаро ва маҳаллий фармацевтика компаниялари, профессионал уюшмалар, илмий ҳамжамият ва инвестиция сектори вакилларини бирлаштирди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги кўмагида хорижий фармацевтика компаниялари ва ишлаб чиқарувчиларининг Ўзбекистондаги ваколатхоналари уюшмаси томонидан ўтказилган анжуманда 15 дан ортиқ мамлакатлар, жумладан, Европа, Осиё ва МДҲ давлатларидан 200 дан ортиқ делегатлар иштирок этди.

Форум доирасида ялпи мажлислар, панель сессиялар, амалиётга йўналтирилган маҳорат дарслари ўтказилди. Шунингдек, давлат ва бизнес ўртасидаги ишбилармонлик ҳамкорлигини ривожлантиришга кўмаклашувчи музокаралар ташкил этилди.

Музокаралар доирасида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов "BAYER" компанияси вакиллари билан учрашувда бир қатор масалалар, яъни дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнларини соддалаштиришни муҳокама қилди.  

Шунингдек, маҳаллий биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқаришни ривожлантириш, импорт божлари ва уларнинг таркиби борасида фикр алмашилди. Дори воситаларини локализация қилиш орқали турини кўпайтириш мумкинлиги юзасидан сўз юритилди.

"BERLIN-CHEMIE" компанияси вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувда эса Ўзбекистонда минтақавий марказ (hub) ташкил этиш ташаббуси илгари сурилди. Дори воситалари учун нарх шакллантириш масалалари муҳокама марказида бўлди.

– IV Халқаро фармацевтика форуми Ўзбекистоннинг Евроосиёдаги энг жадал ривожланаётган фармацевтика бозорларидан бири эканлигини тасдиқлади. Бу бизнес ва давлат ўртасидаги мулоқотнинг юқори даражаси, инновацияларга очиқлик ва соҳани барқарор ривожлантиришга содиқликни намойиш этди, – деди Абдулла Азизов. – Форум доирасида соҳа билан боғлиқ қатор долзарб масалалар: соғлиқни сақлаш тизимини трансформация қилиш ва давлат харидлари механизмларини такомиллаштириш, суғурта тиббиёти, соғлиқни сақлашни молиялаштиришнинг барқарор моделларини жорий этиш салоҳияти, дори воситалари ва тиббий буюмлар муомаласини тартибга солишни янада кучайтириш таҳлил қилинди. Нарх белгилаш, рақамли маркировкалаш ва бозор таҳлилига замонавий ёндашувлар, самарали маркетинг стратегияси ҳамда фармацевтика маҳсулотларини тарғиб қилиш ана шулар жумласидандир.

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/8iwlJHCguOw" title="Farmatsevtika: O‘zbekistonda mintaqaviy markaz tashkil etish tashabbusi ilgari surildi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Моҳигул Қосимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фармацевтика: Ўзбекистонда минтақавий марказ ташкил этиш ташаббуси илгари сурилди