Қувада Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Фарғона вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича устувор вазифалар юзасидан йиғилиш давом этмоқда.
Вилоят ҳокимига 19 та туман-шаҳарнинг ҳар бирини Хитой тажрибаси асосида саноатнинг аниқ йўналишига ихтисослаштириш ва уларда саноат зоналарини ташкил қилиш топширилди.
Юқори қўшилган қиймат яратиш ва иш ўринларини кўпайтириш шарти билан қўшимча 1 минг 210 гектар ер ажратиш мумкин.
Бунинг учун вилоят ҳокимлиги ҳузурида дирекция ташкил қилинади. Саноат зоналаридаги биноларни маҳаллий тадбиркор ҳамкори билан қуриб, ижарага олади ёки муддатли сотиб олади.
Саноатни туман ва маҳаллага тушириш учун инфратузилма харажатларига 50 миллион доллар ажратилади.
Ушбу маблағни вилоятнинг ўзи тасарруф қилади ва қайтган маблағни кейинги лойиҳаларга ишлатиши мумкин бўлади.
Вилоят ҳокимлигига 161 та йирик маҳаллада ҳам 1 гектардан майдонда 4-5 қаватли саноат марказларини ташкил қилиш топширилди.
ЎзА