Мамлакатимизда етти хазинанинг бири асаларичиликни ривожлантириш, табиий тоза асал маҳсулоти ишлаб чиқаришни кўпайтириш ҳамда экспортини ошириш йўналишида яратилаётган имконият ва бу йўналишда фаолият кўрсатувчиларга берилаётган имтиёзларнинг самараси натижасида тармоқ тобора юксалмоқда. Соҳадаги ислоҳотлар Фарғона шаҳрида бошланган анъанавий “Асал байрами”да ҳам ўз аксини топди.
Тоза табиий асал инсон саломатлиги учун зарур бўлган, унинг иммун тизимини мустаҳкамлашга хизмат қиладиган элементларга бойлиги билан ажралиб туради. Асал ишлаб чиқариш билан шуғулланиш оила бюджетига иқтисодий фойда келтирса, истеъмоли инсон саломатлиги учун кони фойда.
[gallery-20386]
Бу йилги байрамда 60 дан зиёд асаларичи иштирок этиб, харидорларга бол билан бирга прополис, гул чанг каби маҳсулотларни танлаш имконияти янада кенг яратилди.
“Асал байрами” 30 ноябрга қадар давом этади.
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА