Кеча ижтимоий тармоқларда Фарғонада одамларга мушук гўшти сотилганлик ҳолати аниқлангани ҳақида хабарлар тарқалди.

Унда айтилишича, 15 февраль куни Фарғона вилояти Марғилон ва Қўқон шаҳарларида мушук гўшти ва ундан тайёрлаган таомларни сотган уддабурон тадбиркорлар қўлга тушганлиги маълум қилинган. Хабарда шунингдек, рейд давомида тадбиркор ва унинг шериклари ҳибсга олинганлиги ҳам айтилган.

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси ахборот хизматининг ЎзАга маълум қилишича, мазкур ҳолатнинг ҳақиқатга мослигига аниқлик киритиш мақсадида ўрганиш ўтказилган. Ўрганиш давомида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Фарғона вилоят бошқармасининг жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлимидан ушбу ҳолатнинг ҳақиқатга мос келмаслиги, Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан бунақа ҳолат бўйича ҳеч қандай иш кўриб чиқилмаётганлиги маълум қилинган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, ижтимоий тармоқлар орқали тарқатилган хабарнинг ҳақиқатга тўғри келмаслигини, фейк хабар эканлигини маълум қиламиз. Ушбу тасдиқланмаган хабарни тарқатмасликни сўраймиз.

Ёлғон хабарларни тарқатиш амалдаги қонунчиликка асосан тегишли жавобгарликка сабаб бўлиши юзасидан огоҳлантириб ўтамиз.

М. Сулаймонов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонада мушук гўшти сотганлик бўйича ҳеч қандай ҳолат аниқланмаган