Сўнгги пайтларда ер муносабатларини тартибга солиш, ердан ноқонуний фойдаланиш ва турли хил йўллар билан ўзлаштиришга қаратилган ҳолатларни аниқлаш ва қатъий чоралар кўриш бўйича аниқ манзилли ишлар олиб борилмоқда.

Қонунчилик базаси мустаҳкамланиб, жавобгарлик масалалари ҳам қайта кўриб чиқилди. Бироқ, жамиятимизда ердан фойдаланишда қонун талабларини бузиш, ерни даромад манбаига айлантириб, қонунга хилоф равишда сотишга уриниш каби ҳолатлар учраб турибди. Айниқса, ер майдонларини сотиш жараёнида шахсларни қайсидир мансабдор шахсларга пора беришга далолат қилиш ҳолатлари кўп учрамоқда. 

Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар суди томонидан 2022 йил 15 февралдаги ҳукми билан “Сирдарё – Сўх” ҳавза бошқармасига қарашли “Исфайрам – Шоҳимардон” ирригация тизими бошқармасида ирригация тизимлари ва гидротехника тизимларидан фойдаланиш шўъбаси раҳбари вазифасида ишлаб келган А.Нурматовга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли  моддаси билан 3 йил 2 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. 

Суднинг ҳукмига кўра, 2021 йил 16 октябрь куни Департаментнинг Фарғона вилояти бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида ўтказилган тадбир давомида А.Нурматов таниши С.Раҳимов билан олдиндан ўзаро жиноий тил бириктириб, Фарғона шаҳридан оқиб ўтувчи “Марғилонсой” нинг муҳофаза ҳудудидан тадбиркорлик қилиш мақсадида “Исфайрам – Шоҳимардон” ирригация тизими бошқармаси бошлиғи орқали 0,05 гектар ер майдони ажратиб беришни ваъда қилиб, алдаб, фирибгарлик йўли билан Н.Муҳаммадалиевдан 7 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланган. 

А.Нурматов томонидан суднинг ҳукмига нисбатан киритган апелляция шикояти Фарғона вилоят суди жиноят ишлари бўйича апелляция инстанцияси томонидан кўриб чиқилиб, суд ҳайъатининг 2022 йил 5 апрелдаги ажрими билан, биринчи инстанция суди томонидан унга оид жиноят ишини қонуний, асосли ва адолатли кўриб чиққан деб баҳоланиб, суд ҳукми ўзгаришсиз қолдирилди. Бу билан суд томонидан қонун устуворлиги таъминланиб, айбдор деб топилган шахсларга нисбатан қонуний жазо тайинланди. 

Аброр Акрамов, 
Фарғона вилоят судининг 
жиноят ишлари бўйича судьяси

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонада ер сотмоқчи бўлган икки шахс озодликдан маҳрум этилди