Фарғона вилоят прокуратураси органлари томонидан вилоятда куз-қиш мавсумида аҳолининг муносиб ҳаёт кечириши, ижтимоий соҳа объектларининг барқарор фаолият кўрсатиши устидан қатъий назорат ўрнатилиб, амалий чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Хусусан, электр тармоқлари ва қурилмаларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш, аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига электр энергиясини узлуксиз етказиб берилишининг аҳволи ўрганилди.

Назорат тадбирларида юқори кучланишли электр тармоқларида содир бўладиган аварияларни тезкор бартараф этиш бўйича мобиль гуруҳлар фаолияти талаб даражасида ташкил этилмасдан уларнинг моддий-техник базаси тўлиқ ташкил этилмаганлиги оқибатида вилоят ҳудудларида кунига 3 соатдан 28 соатгача электр энергияси етказиб берилишида узилишлар кузатилганлиги аниқланган.

Қува туманида 3 соатдан 28 соатгача, Қўштепада кунига 3-7 соатгача, Фурқатда 9 соатгача, Марғилон шаҳар, Бешариқ, Тошлоқ, Ўзбекистон, Олтиариқ ва Ёзёвонда 4 соатгача, Бағдод 3 соатгача, Риштон, Бувайда ва Данғарада 5 соатгача, Учкўприкда 2 соатгача узилишлар кузатилган.

Вилоят прокуратураси органлари томонидан ушбу ҳолатлар юзасидан вилоят, туман ва шаҳар электр тармоқлари корхоналари мансабдор шахсларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 198-моддаси 1-қисмида (ҳокимият вакилининг қонуний талабларини бажармаслик) ифодаланган ҳуқуқбузарлик аломатлари билан маъмурий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатилди.

Шунингдек, ушбу мавсумда аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига кўмир ва брикет маҳсулотларини ўз вақтида етказиб бериш чораларини кўрмаган “Кўмир таъминот” масъулияти чекланган жамияти мансабдор шахсларига нисбатан ҳам МЖтКнинг 198-моддаси 1-қисми билан маъмурий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатилди.

Бундан ташқари, Марғилон шаҳридаги “темир дафтар”да рўйхатга олинган аҳоли қатламини ижтимоий ва маънавий муҳитини соғломлаштириш бўйича олиб борилган ўрганишларда аҳоли мурожаатларини ҳал этилишида қонун бузилиши ҳаолатларига йўл қўйган ҳамда ҳокимият вакилининг қонуний талабларини лозим даражада бажармаган вилоят ташкилот ва идораларининг 6 нафар мансабдор шахсларининг жавобгарлик масаласи кўриб чиқилиб, уларга нисбатан маъмурий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатиш шаклидаги прокурор назорат ҳужжатлари қўлланилди.

Ҳозирда назорат тадбирлари давом этмоқда.

М. Сулаймонов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонада электр узилишлар бўйича бир қатор мутасаддиларга маъмурий иш қўзғатилди
Жамият
22:05 / 20:11:2020