Фарғона вилояти Бувайда тумани қўриқлаш бўлимига жорий йилнинг 20 март куни тунги соат 00:25 да номаълум шахс томонидан 102 рақамига қўнғироқ бўлиб, талончи банкомат эшикларини бузаётганлиги ҳақида хабар келиб тушган.
Олинган хабарга кўра, воқеа жойига зудлик билан етиб борган тезкор гуруҳ ходимлари томонидан АТ "Универсал банк" Бувайда филиалига қарашли банкоматлардан бирини номаълум шахс темир кескич ёрдамида бузаётгани аниқланиб, қўлга олинган.
Ушбу шахс ички ишлар органларига топширилган ва олиб борилган дастлабки суриштирув натижасида 18 ёшли фуқаро Р.Б эканлиги маълум бўлган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари ИИБ ходимлари томонидан олиб борилмоқда.
М.Сулаймонов, ЎзА