Фарғона вилояти Фарғона туманидаги Шоҳимардон қишлоғи ҳамда Сўх туманига боришда фуқаролар учун янада қулай шарт-шароитлар яратилмоқда.
Жумладан, Фарғона туманидаги “Водил-Қадамжой”, “Оққия-Аккия” (Шоҳимардон), Сўх туманидаги “Чашма-Чечме” назорат-ўтказиш масканлари 2025 йил 18 июндан бошлаб 24 соатлик (кечаю-кундуз) ишлаш тартибига ўтади.
Ушбу чора-тадбирлар фуқароларнинг ҳаракатланишини янада эркин ва қулай қилиш, постларда юзага келадиган тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида жорий этилмоқда.
М.Сулаймонов, ЎзА