ФОТОРЕПОРТАЖ
Шу йилнинг 18 январ куни фарғоналик Мавлуда Хўжаева Фарғона шаҳар тиббиёт бирлашмаси туғруқ бўлимида вазни 6 килограмм 90 грамм, бўйи 60 сантиметр бўлган ўғил чақалоқни дунёга келтирди. Маълумотларга кўра, чақалоқ 39-ҳафтада операция ёрдамида туғилган.
Туғруқ бўлими бош шифокори Шоира Исмоилованинг айтишича, бу онанинг тўртинчи фарзанди, у 33 ёшда. Бола онасининг ёнида. Фарғоналик "Алпомиш" ва унинг онаси соғлом, шифокорлар назоратида.
Маълум бўлишича, у туғруқ бўлимида туғилган энг вазни катта бола. Бу ерда оғирлиги катта болалар илгари ҳам туғилган, охирги марта 5 килограмм вазнли чақалоқ туғилган.
Биласизми, дунёда энг катта туғилган чақалоқ канадалик Анна Бейтснинг фарзанди. 1879 йилда дунёга келган боланинг вазни 10 кг 800 грамм бўлган.
Муқимжон ҚОДИРОВ(сурат), ЎзА