Фарғона вилоятида прокуратура органлари томонидан “Invest qurilish suv montaj” унитар корхонаси, вилоят “Сувоқова” давлат унитар корхонаси (ҳозирда “Фарғона сув таъминоти” МЧЖ) мансабдор шахслари ва бошқалар томонидан содир этилган жиноят фош этилди. Тергов ҳаракатлари давомида улар томонидан жуда кўп миқдордаги маблағ талон-тарож қилгани аниқланди.

Аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш учун ҳар йили маблағлар ажратилиб, жойларда кўп ишлар қилиняпти. Аммо тизимдаги баъзи бир раҳбарлар нафсини ўйлаб, ўмариш пайида бўлмоқда. Вилоятнинг Данғара туманидаги “Катта бойбуча” ва “Боғиш”, Бувайда туманида “Беглар”, “Қўнғирот” ва “Маслаҳат” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳамда Фарғона туманидаги “Миндонобод” 4-мавзесига ҳали-ҳануз ичимлик суви етиб бормайди. Ахир, 2018-2019 йилларда қуриб битказилган ичимлик суви тармоқлари бош пудратчи “Invest qurilish suv montaj” унитар корхонаси, ёрдамчи пудратчи Фарғона вилояти “Сувоқова” давлат унитар корхонаси мансабдор шахслари ва бошқалар томонидан амалда бажарилмаган 93 миллион 999 минг сўмлик ишлар ҳужжатларда қўшиб ёзилмаган, полиэтилен қувурлар нархи асоссиз равишда 92 миллион 620 минг сўмга кўп кўрсатилиб, жами 186 миллион 620 минг сўм бюджет маблағи талон-тарож қилинмаганида бу ҳамюртларимизни сув муаммоси қийнамасмиди?!

Муқаддам жиноят ишлари бўйича Ёзёвон туман судининг 2018 йил 3 апрелдаги ҳукми билан Жиноят Кодексининг 70-моддасига асосан жазодан озод қилинган вилоят “Сувоқова” давлат унитар корхонаси раҳбари Фаррух Қодиров бундан ўзига тегишли хулоса чиқармади. Аксинча давлат корхонаси ва бюджет маблағларини талон-тарож қилишга қаратилган жиноий фаолиятини кенгайтириб, яна бир қатор жиноятларни амалга оширди.

Хусусан, Фарғона вилояти “Сувоқова” давлат унитар корхонаси ва “Сантех таъмир электро монтаж” масъулияти чекланган жамияти мансабдор шахслари ўзаро тил бириктиришди. Натижада ушбу “битим” туфайли 154 миллион 297 минг сўм маблағ талон-тарож қилинди. Фарғона вилояти “Сувоқова” ДУК ва “Zamin qurilish mоntaj” МЧЖ мансабдор шахслари яна тил бириктириб 2019 йил 5 февралдаги 1-сонли пудрат шартномасига асосан 500 миллион сўмдан зиёд маблағни “туя” қилишди.  

Фарруҳ Қодиров жиноятига хотини Гулшаной Усмоновани ҳам шерик қилиб, эр-хотин устомонлигига қонуний тус берган. Яъни, Фарғона вилояти “Сувоқова” ДУКнинг 2018-2019 йилларда туман-шаҳар сув таъминоти объектларидаги 334 дона электр ҳисоблагични янгисига алмаштиришда якка тартибдаги тадбиркор “Усмонова Гулшаной Неъматовна” бош-қош бўлганлиги кўрсатилиб, вилоят “Сувоқова” ДУК ҳисоб рақамидан 228 миллион 483,5 минг сўм маблағ унинг ҳисоб рақамига ўтказилиб оилавий бюджетни “қаппайтиришган”.

Умуман олганда, жиноят иши ҳужжатларига кўра, Фарғона вилояти “Сувоқова” ДУК раҳбари Ф.Қодиров бир гуруҳ шахслар билан жиноий тил бириктириб, фаолияти давомида 1 миллиард 505 миллион 399,9 минг сўм маблағни талон-тарож қилиш йўли билан ўзлаштириб юборган. Ушбу маблағларнинг келиб чиқишига қонуний тус бериш, пул ёки мол-мулкка бўлган ҳақиқий эгалик ҳуқуқини ёхуд унинг кимга қарашлилигини яшириш мақсадида 2018 йил 15 декабрда “Сувоқова” ДУК Фарғона тумани филиали ходимлари А.Нишонов ва Х.Олимов номига Фарғона тумани, Миндонобод мавзеси, “Мустақиллик шукронаси” кўчасидаги 8-уйнинг 5 ва 6-хонадонларини, поччаси П.Курбанов номига 2018 йил 20 октябрда Тошкент шаҳар, Авиасозлар 3-мавзеси, 31-уй, 36-хонадонни, 2019 йил 31 майда давлат рақами 01 J 428 FB бўлган “ZIM 12” русумли автомашинани, 2020 йил 20 январда давлат рақами 01 S 475 HB бўлган “Mercedes Benz Sprinter 311cd”русумли автофургонни, 2018 йил 9 октябрда ўзини номига давлат рақами 40 S 021 РА бўлган “М-21” русумли автомашинани сотиб олиб легаллаштирганлиги аниқланган.

Фарруҳ Қодиров “Сувоқова” ДУКнинг туман ва шаҳар филиаллари томонидан истеъмолчиларга етказиб берилган ичимлик суви ва оқова хизмати учун йиғилган тўловларни корхона ҳисоб-рақамига топширмасдан ўзлаштиришни йўлга қўйган. Мазкур маблағлардан ўзининг улушини олиб келган. У ва шерикларининг бу каби қинғир ишлари анчагина.

Нафсини ўйлаб бу ишларга қўл урганларга суд томонидан тегишли жазо тайинланди.

М.Сулаймонов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғона вилояти “Сувоқова” ДУК раҳбари кўп миқдордаги маблағни талон-тарож қилди