Журналистик суриштирув

Бу ҳолатни фақат Фарғонада эмас, мамлакат бўйлаб кузатасиз. Илгарилари босма нашр – газета ва журналлар сотиладиган киоск- дўконлар деярли қолмаган. Борларида эса газета эмас, кундалик эҳтиёж моллари сотилмоқда. Боз устига газета журналлар адади кескин камайиб кетган. Нега?

– Газета ва журналлар обуначиларнинг қўлига  вақтида етиб келмаяпти. Шунинг учун обуначилар сони камайиб бормоқда, – дейди меҳнат фахрийси Ғуломжон Мадумаров.

– Газеталар сони кўпайгани билан жойларга етиб бормаяпти. Бизнинг идора “Миллий тикланиш” газетасига обуна бўлганмиз. Уни ўқиб борамиз. Аммо хонадоним учун бир нечта газеталарга обуна бўлганман. Улар келмаяпти. Йил бошида бир нечта сони келди. Кейин тақатақ тўхтади. Одамлар обуна бўлмаётганининг сабаби шунда бўлса керак. Чунки у халқ ишончидан қолди, – дейди Маънавият ва маърифат маркази Фарғона вилоят бўлими бошлиғининг ўринбосари Шавкатжон Тўйчиев. 

Қанчалар аччиқ бўлмасин, Ғуломжон ва Шавкат акаларнинг гапларида жон бор. Обуначилар тобора камайиб бормоқда. Бунинг устига обуна ташкил этувчилар баъзи ҳолларда нашрларни умуман етказиб бермаяптилар ёки жуда кеч етказадилар.

Биз муаммони Фарғона вилояти “Матбуот тарқатувчи” МЧЖ фаолияти мисолида ўрганмоқчи бўлдик.

– Фарғона вилоят “Матбуот тарқатувчи” МЧЖда жами қанча одам ишлайди? – сўрадик биз жамият раҳбари Ҳатима Ғофуровадан.

– Вилоят бўйича 30 та ходимимиз бор. Бундан ташқари, 25 та тарқатувчилар бор,– деди у.

– Уларга бириктирилган нечта транспорт воситаси бор?

– 9 та. 30 дан ортиқ турдаги газета–журналларга обуна қилганмиз. У 10 минг нусхадан ошади. 

Хўш, Фарғона вилояти “Матбуот тарқатувчи” МЧЖ орқали газета-журналларга обуна бўлганлар нима дейди? Биз бир неча туманларда ўнлаб обуначи ташкилотларда бўлдик. Нашрлар етказиб берилиши, обуна учун тўловлар аҳволи билан танишдик. Қўлимизда 60-70 саҳифа хужжатлар нусхалари бор. Айтиш лозимки, биз билан суҳбатда бўлган обуначиларнинг аксарияти “Матбуот тарқатувчи” МЧЖ хизматидан норози. Газета- журналлар кеч, жуда кеч келтирилади, баъзи жойларга эса умуман берилмайди,ҳатто шартномадаги тўлов амалга оширилган бўлсада. Масалан, Учкўприкдаги 2-сонли политехникумни олайлик.

– 16 турдаги нашрга 5 нусхадан обуна қилинган, – дейди ахборот-ресурс маркази раҳбари Нодира Тошболтаева.

– Бу ерда “Тарбиячи”, “Шарқ юлдузи”, “Маънавий ҳаёт” ва “Тафаккур” журналларига обуна бўлингани кўсатилган, лекин бу журналлар кўринмаяпти. Нега?

– Сиз айтган журналларга дарҳақиқат обуна бўлганмиз. Аммо улар мана май ойи келди, таълим муассасасига етказиб берилмади. 

– 2025 йил учун 16 турдаги газета- журналларга обуна бўлганмиз, – дейди техникум директори ўринбосари Ҳамидахон Мирзаева. –Обуна уюштирган “Матбуот тарқатувчи” МЧЖга обуна учун 1,3 миллион сўм ортиғи билан тўлиқ ўтказиб берганмиз.

Бағдод спорт мактабида аҳвол бундан ҳам ёмон.

– “Матбуот тарқатувчи” МЧЖ орқали обуна бўлганмиз. “Янги Фарғона” ва “Янги Ўзбекистон” газеталарини олиб келишади, – дейди иш юритувчи Назирахон Бойтўраева.

– Шартномага кўра, 9 хил газета- журналга обуна бўлинган экан. Уларни оласизларми, келтириб беришадими?

– Менга олиб келиб беришадигани шу, қолганини билмайман. 

– Ҳар бир газетадан нечта нусхадан олиб келишаётганини биласизми?– сўрадик биз. Назирахон Бойтўраева ҳеч ўйланмай шундай деди:

– Йўқ, билмайман.

Балки Бағдод спорт мактаби обуна ҳақини тўламагандир, деб ўйларсиз?

– 2025 йил “Матбуот тарқатувчи” МЧЖ билан шартнома тузиб 12 та газета ва журналга обуна бўлганмиз. Пули тўлиқ ўтказилган, – дейди спорт мактаби директори Дониёр Усмонов.

– Шартномада “Фарғона ҳақиқати” газетаси ва “Жаҳон адабиёти” журналига обуна бўлингани кўрсатилган. Пулини ҳам тўлиқ ўтказибсизлар. Лекин бу газета ва журнал сизларга етказиб бериляптими?

– “Фарғона ҳақиқати” газетаси ва “Жаҳон адабиёти” журнали ҳалигача келмади. Май ойигача олмадик, – дейди Дониёр Усмонов ҳайратини яшира олмай.

Олтиариқ саноат ва технологиялар техникумидаги аҳвол ҳам ташвишли. Улар “Матбуот тарқатувчи” МЧЖ билан бир эмас, икки марта обуна ҳақида шартнома тузганлар. Унга кўра марказий ва маҳаллий газета-журналлар етказиб берилиши лозим эди.

– 7 та номдаги газетани бизга “Матбуот тарқатувчи” МЧЖ ходими олиб келади, – дейди кутубхоначи Дилфузахон Мамадалиева.

– Бизга охирги марта келтирилган газеталар мана шулар. Буларни ҳафтада бир олиб келишади, – дея тахламларни кўрсатди техникум директори Улуғбек Жомиев.

Биз тахламдаги сўнгги келтирилган газеталар санаси билан қизиқдик. Апрель ойининг 16-23 кунлари чоп этилган газеталар май ойининг 6 кунидан кейин келтирилган экан. Шу ерда шартномадаги рўйхат ва тахламларни таққосладик. “Водий ёшлар олами” ва “Жаҳон адабиёти” журналлари рўйхатда бору тахламда йўқ эди.

– Буларни ичида “Жаҳон адабиёти” журнали кўринмаяпти-ку,– деб техникум директории саволга тутдик.

– “Жаҳон адабиёти” журналини шу кунгача олмадик. “Шарқ юлдузи”нинг эса битта сони келди, холос, май ойигача. “Жаҳон адабиёти” журналини эса негадир олиб келишмади. – Улуғбек Жомиев ҳам бу ҳолатдан ҳайрон бўлиб қолди.

– “Жаҳон адабиёти” журнали нега келтирилмади деб “Матбуот тарқатувчи” МЧЖдан сўрамадингизми?

– “Матбуот тарқатувчи” МЧЖга мурожаат қилдим. 5 ой бўлди мана, келмаяпти-ку, деб сўрадик. Улар эса журнал редакциядан келгани йўқ бизга, деб жавоб беришди. 

Аслида яна Қува, Қўштепа туманлари, Марғилон, Қувасой, Фарғона шаҳарларида ҳам вазиятни ўрганган эдик ва барча ерда аҳвол бир хил. Обуна учун шартнома тузилган, обуна ҳақи тўланган, лекин айрим газета ва журналлар, масалан, “Жаҳон адабиёти” журнали, “Фарғона ҳақиқати” газетаси етказиб берилмаган. Бунинг сабабини ҳар икки нашр бош муҳаррирларидан билдик.

–Фарғона вилояти “Матбуот тарқатувчи” МЧЖ билан юзага келган нохуш вазият хусусида, –дея сўзини бошлади “Жаҳон адабиёти” журналининг бош муҳаррири Аҳмаджон Мелибоев.

Ушбу ташкилот 2023 йил учун “Жаҳон адабиёти” журналига    обуна уюштириб, обуначилардан йиғилган маблағни таҳририятга тўла ўтказиб бермади. Обуна пулининг 19.133.800 сўми 2024 йил давомида ҳам таҳририят ҳисобига келиб тушмади.

2024 йили ушбу ташкилот январь-март ойлари учун 412 та, апрель-июнь ойлари учун 300 та обуна ташкил этган, аммо обуна пулининг 74.760 000 сўми бизга етиб келмади. Жами қарздорлик 93. 893.000 сўмни ташкил этди. Бизнинг кўплаб оғзаки ва ёзма мурожатларимизга МЧЖ раҳбарияти жавоб қайтармади. Қандайдир сирли, тушунарсиз вазият юзага келди. Шу боис вилоят мактаблари учун журнал чоп этишни 2024 йил июль ойидан тўхтатишга мажбур бўлдик ва бу хусусда вилоятнинг тегишли ташкилотларига ҳамда МЧЖ раҳбариятига маълум қилдик.Таҳририятга Фарғона вилояти ташкилотларидан “Биз 2024 йил учун бир йиллик обунага пул ўтказганмиз, аммо журналнинг июль-декабрь сонлари келмади”, деган эътирозлар бўлди. Агар шундай бўлса (буни аниқлаш қийин эмас), иккинчи ярим йиллик учун ундирилган маблағ қаёққа кетди? 

Аҳвол мураккаблашганидан кейин журнал номидан 2025 йил 14 феврaл куни Фарғона шаҳар туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси киритдик. Журнал ҳисобига 60.000.000 сўм пул келиб тушди. Қолган 19.733.800 сўмдан ҳануз дарак йўқ.  Бундай ишлаш мумкин эмаслигини тушунгач,  биз 2025 йилда ушбу жамият билан мутлақо шартнома тузмасликка қарор қилдик. 2025 йилнинг 1 майи ҳисобига бу ишончсиз ташкилот билан бир нусхага ҳам шартнома тузмаганмиз ва тузмаймиз ҳам. Журналнинг январь - март ойлари сони босмадан чиқди, апрель ойи яқинда журналхонлар қўлига бориб етади. Бизга келаётган маълумотларга қараганда, Фарғона “Матбуот тарқатувчи” МЧЖ 2025 йил учун журналимизга обуна уюштириб, обуна баҳосини кескин ошириб, ташкилотлардан пул тушираётган экан. Содда обуначиларга МЧЖ журналнинг дастлабки тўртта сонини қаердан олиб беради?

Бу саволга тегишли ташкилотлар  қизиқиб қоладилар, деган умиддамиз. Шу билан бирга, вилоят маданий-маърифий ташкилотлари, олий ва ўрта махсус ўқув юртлари раҳбарларини обуна масаласида ушбу МЖЧ билан эмас, бошқа инсофли, диёнатли ташкилотлар билан ҳамкорлик қилишга чақирамиз.

– “Фарғона ҳақиқати” газетаси таҳририяти “Матбуот тарқатувчи” МЧЖ билан 2025 йилга обуна ташкил қилиш ҳақида ўзаро шартнома тузмаган, – дейди “Фарғона ҳақиқати” газетаси бош муҳаррири Рустамжон Орипов.–Шу сабабли “Матбуот тарқатувчи” МЧЖ 2025 йилнинг 1 январидан жорий кунига қадар “Фарғона ҳақиқати” газетасидан биронта ҳам олмаган.

Ана холос! “Матбуот тарқатувчи” МЧЖ “Жаҳон адабиёти” журнали ҳамда “Фарғона ҳақиқати” газетаси таҳририяти билан обуна ташкил этиш ҳақида шартнома тузмаган, шунинг учун ҳар икки таҳририят “Матбуот тарқатувчи”га ўз нашрини бермасада, “Матбуот тарқатувчи”обуначиларни алдаб, яна қандай сўз ишлатиш мумкин, обуначиларни алдаб уларга шу газета ва журнални етказиб бераман, деб улар билан шартнома тузиб, ҳатто пулини ҳам олаверса. Билмадим, буни қандай шарҳлаш мумкин? Бу саволни Фарғона вилояти “Матбуот тарқатувчи” МЧЖ раҳбари Ҳатима Ғофуровага бердик.

– Обуначилар газета–журналларга обуна бўлиб, пулини ҳам тўлиқ тўласаларда газета–журнал олмаётганликларини айтишмоқда. Бунга нима дейсиз?

Ҳатима Ғофурова хеч иккиланмай шундай деди:

– Шартнома қилинган. Аммо пулини тўламагани учун етказиб бермаяпмиз. 

– “Фарғона ҳақиқати” газетасига 2025 йил учун обуна ташкил этиш ҳақида шартнома тузганмисиз?– сўрадик яна ҳамсуҳбатимиздан.

– Йўқ тузмаганман.

– “Жаҳон адабиёти” журнали обунаси ҳақида-чи? Унга обуна қилганмисиз?

– 2025 йил учун обуна ташкил қилмаганмиз. 

Во ажаб. Мана, қўлимизда “Матбуот тарқатувчи” МЧЖ “Жаҳон ададбиёти”, “Тафаккур”, “Тарбиячи”, “Шарқ юлдузи”, “Маънавий ҳаёт” журналлари ва “Фарғона ҳақиқати” газетасини етказиб бериш ҳақидаги обуна пули тўланган ўнлаб шартномалар турибди. Ғофуровага қандай ишонайлик?

Юқорида “Матбуот тарқатувчи” МЧЖ раҳбари 30 та ходим, 25 та тарқатувчимиз, балансимизда 9 та автомашинамиз бор, деди. Исмини айтишимизни истамаган, айнан шу идоранинг масъулларидан бири бу рақам жуда бўрттириб айтилган, бундай рақамлар аслида йўқ, деди.

Агарда ҳатто Фарғона вилоятида “Матбуот тарқатувчи” МЧЖда 25 та газета-журнал тарқатувчиси бўлсада, улар 19 та шаҳар- тумандаги обуначига Ғофурова айтганидек, 30 номдаги 10 минг нусхадаги газета- журнални қандай тарқата олади? Бунга қандай қилиб жисмонан улгуради? Қолаверса, айрим нашрлар ҳафтада 5 марта, баъзилари 3 марта чоп этилса? Пули бўлса, чангалда шўрва, демоқчи бўляпсиз. Ҳиссоб рақамида маблағи ҳам йўқ-да!

– Оммавий ахборот воситаларидан ташкил қилинган обуналардан “Матбуот тарқатувчи” МЧЖнинг қарздорлиги қанча?– сўрадик жамият раҳбаридан.

– Таҳририятлардан 3 миллиард сўмдан ортиқ қарзимиз бор.

Масаланинг яна бир нозик томони бор. Бу ҳақида мен эксперт Шавкат Тўйчиевдан сўрадим.

– Масалани ўрганиш чоғида биз шундай ҳолатга дуч келдикки, айрим давлат идоралари, корхоналар газета- журналларга обуна бўлган, тўлови амалга оширилган, лекин газета- журнал олишмайди. Аммо корхона ташкилот раҳбарлари обуна ташкил қилган ташкилотдан буни талаб қилиб олмаяпти. Нега шундай бўляпти, деб ўйлайсиз?

– Бу обуна давлат ёки ташкилот ҳисобидан бўлганда! Агар ўзининг ҳисобидан, иш ҳақидан тўлаб обуна бўлганда эди,етказиб берилмаган газета- журналларни сўраган, суриштирган бўлар эди. 

Хўш, даврий нашрлар обунасини ким ташкил этиши лозим? У қандай меъёрларга риоя этиши керак? Фарғона вилоят “Матбуот тарқатувчи” МЧЖ фаолиятидан норозиликлар, балки ноқонуний ҳаракатлар деган маъқулдир, сабаблари билан қайси идора шуғулланади?

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги сайтининг минбари барчага очиқ. Сиз ҳам фикр билдиринг.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/q0AXZfcaOZk" title="Jurnalistik surishtiruv" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Муҳаммаджон Обидов, Элёр Олимов (видео, сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғона вилоят “Матбуот тарқатувчи” МЧЖ ишончли ҳамкорми? (+видео)