Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги делегация амалий ташриф билан Туркияда бўлди. Сафарнинг дастлабки кунида Истанбулда "Akkol Catering Group", "Dansuk Mühendislik" компаниялари ҳамда "Türkiye Hastanesi' тиббиёт мажмуаси раҳбарлари билан қатор самарали учрашувлар ўтказдилар.

Бугунги кунда 5 та мамлакатда фаолият олиб бораётган, Туркияда кўплаб йирик ишлаб чиқариш компаниялари ҳамда муассасаларга кейтеринг ва аутсорсинг усулида сифатли овқат етказиб бераётган, шунингдек, Akkomarka халқаро ресторанлар тармоғида эга "Akkol Catering Group" компанияси билан музокараларда Фарғона вилоятида кейтеринг ва аутсорсинг усулида сифатли овқатланиш тизимини жорий этишда ҳамкорлик қилишга келишилди, вилоятда хизматлар соҳасини ривожлантириш мақсадида "Akkol Catering Group" томонидан Фарғонада замонавий турк ресторани очиш инвестицион лойиҳаси амалга ошириладиган бўлди.

Вилоят делегацияси аъзолари "Türkiye Hastanesi' номи билан халққа замонавий тиббий хизматлар кўрсатувчи тиббиёт мажмуасида ҳам бўлдилар. Туркиянинг энг йирик холдингларидан бири –"İhlas Grubu" таркибига кирувчи, диагностика ва даволаш сифати бўйича мамлакатнинг энг юқори даражадаги тиббиёт муассасаларидан бири бўлган "Türkiye Hastanesi" раҳбарияти билан ўтказилган музокараларда Фарғонада замонавий тиббиёт маскани ташкил этиш инвестицион лойиҳаси муҳокама қилинди. Шунингдек, вилоят шифокорлари ҳамда ҳамшираларининг "Türkiye Hastanesi"да малака оширишини йўлга қўйиш, тиббиёт туризми соҳасида ҳамкорлик қилиш масалаларида ҳам келишиб олинди.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги Фарғона вилояти делегацияси вакиллари Истанбулда Beşiktaş JK клуби стадионида бўлиб, клуб бошқарув кенгаши аъзолари билан учрашдилар.

Клуб раҳбарларидан Кадир Килич билан ўтказилган мулоқотда Фарғона вилоятида спортнинг жамоавий турлари, хусусан, футболни ривожлантиришда, ёш истеъдодли футболчиларни аниқлаш ва тайёрлашда Beşiktaş клуби билан кенг ҳамкорлик қилиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Вилоят вакиллари шунингдек, мазкур футбол клуби тарихи музейи ҳамда ўйингоҳи билан ҳам танишдилар.

Вилоят делегацияси вакиллари Истанбулда TÜGİAD – Туркия ёш ишбилармонлари уюшмаси раҳбарияти ҳамда аъзолари билан учрашув ўтказдилар.

Туркия бўйлаб қурилиш, текстиль, ташқи савдо, автомобилсозлик, машинасозлик, металлургия, туризм, озиқ-овқат саноати, мебель саноати каби 60 дан зиёд секторда фаолият олиб бораётган 1000 нафардан зиёд 35 ёшгача бўлган ёш ишбилармонларни бирлаштирган TÜGİAD уюшмасига аъзо компанияларнинг йиллик айланмаси 60 миллиард доллардан, йиллик умумий экспорти ҳажми 36 миллиард доллардан ошади. Уюшма президенти Гюркан Йилдирим айни вақтда 500 мингдан зиёд аъзога эга Европа Ёш Ишбилармонлар Конфедерацияси (YES for Europe) бошқарув кенгаши раиси ҳам ҳисобланади.

Самарали ўтган учрашувда вилоят ҳудудида металлургия, тиббиёт, рақамли таълим, мебелсозлик соҳаларида инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш бўйича дастлабки келишувларга эришилди, яқин муддатда TÜGİAD аъзоларидан иборат делегациянинг Фарғонага ташрифи ташкилланадиган бўлди.

Шунингдек, Туркия ёш ишбилармонлари уюшмасининг Ўзбекистонда ваколатхонасини очиш бўйича ҳам ҳамкорликда иш ташкил этилиши белгиланди.

М.Сулаймонов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғона ва Туркия ўртасида ҳамкорлик кўламлари янада кенгаяди