Сенат ялпи мажлисида «Фарғона вилоятининг Учкўприк, Ўзбекистон, Данғара, Қўштепа, Тошлоқ, Фарғона туманлари ва Қўқон, Марғилон, Фарғона шаҳарлари чегараларини ўзгартириш тўғрисида» ҳамда «Наманган вилоятининг Тўрақўрғон тумани ва Наманган шаҳри Давлатобод тумани, шунингдек Наманган шаҳрининг чегараларини ўзгартириш тўғрисида»ги масалалар кўриб чиқилди.

Сенат қарори билан Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманидан 1,4 минг гектар, Данғара туманидан 815 гектар, Учкўприк туманидан 425 гектар, жами 2,6 минг гектар (шундан,1 минг га қишлоқ хўжалиги ери) ер майдони Қўқон шаҳри таркибига;

Фарғона туманидан 951 гектар, Қўштепа туманидан 134 гектар, Тошлоқ туманидан 34 гектар, жами 1,1 минг гектар (шундан, 582 га қишлоқ хўжалиги ери) ер майдони Марғилон шаҳри таркибига;

Фарғона туманидан 812 гектар (шундан, 74 га қишлоқ хўжалиги ери) ер майдони Фарғона шаҳри таркибига ўтказилди.

Бунда ушбу шаҳаpлар ҳудуди таpкибига қўшимча киpитилаётган фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалик корхоналарига қаpашли 1673,15 гектар еpлаp вақтинча қишлоқ хўжалиги коpхоналаpи ихтиёpида қолиши ва ушбу еpлаpни қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлаpидан бошқа мақсадлаp учун ажpатиш шаҳарлар бош режа лойиҳасига мувофиқ, босқичма-босқич Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ амалга ошиpилиши назарда тутилган.

Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманидан 472,2 гектар (шундан 276 гектар қишлоқ хўжалиги ерлари) ер майдонини Наманган шаҳри Давлатобод тумани таркибига ўтказиш ва ўтказилган ер майдони ҳудудида «Янги Наманган шаҳарчаси» комплексини барпо этиш таклифи маъқулланди.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғона ва Наманган вилоятларида айрим чегараларга ўзгаришлар киритилди