Янги йил байрами арафасида Фарғона туманида “Баҳодир Лоғон текстил” Ўзбекистон-Таиланд қўшма корхонаси ўз фаолиятини бошлади.

Фарғона вилоятида бу йилги пандемия шароитида машаққатли ва оғир бўлсада барча соҳаларда белгиланган режа, мақсадларга эришилди. Хусусан, 400 миллион доллардан ортиқ хорижий инвестициялар ва кредитлар ўзлаштирилаётгани барқарор ўсишдан далолатдир.

Фарғона тумани бир пайтлар саноати ривожланмаган ҳудуд ҳисобланган бўлса, бугунга келиб ўнлаб корхоналар ишга тушди. Жорий йилда очилган "Экокерама" масъулияти чекланган жамиятининг ўзига 15 миллион доллар инвестиция киритилди. Туманнинг чекка ҳудуди Лоғон қишлоғида фойдаланишга топширилган қўшма корхона истиқболли лойиҳалардан биридир.

Қўшма корхонанинг очилиш маросимида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Хайрулло Бозоров иштирок этиб, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар энг чекка ҳудудларда ҳам саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қилаётганини таъкидлади.

Шундан сўнг вилоят раҳбари янги корхонанинг имкониятлари ва ишчи хизматчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди. 62 миллион доллар сармоя киритилган қўшма корхонада ип-калава ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар Хитой, Туркия, Россия каби хорижий давлатларга экспорт қилинади.

[gallery-616]

Корхона бир йилда 18 минг тонна калава ип ишлаб чиқарилиш имкониятига эга. Пахта хом ашёси кластер таркибидаги Фарғона, Қува, Ёзёвон туманларидаги фермер хўжаликларидан келтирилади. Асосийси,бу ерда 450 та янги иш ўрни яратилди.

Шунингдек, вилоят ҳокими ҳудуддаги “Vodiy shoes” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхона фаолиятини кўздан кечирди.

Қўшма корхонада эркак ва аёллар, болалар учун бежирим ва сифатли пойабзаллар ишлаб чиқарилади. Маҳсулотлар асосан маҳаллий хом ашёдан тайёрланади. Бу ерда 150 нафар маҳаллий ёшлар иш билан таъминланган. Бир кунда 2,5 минг жуфт пойабзал истеъмол бозорига чиқарилади.

Вилоят раҳбари корхоналар фаолияти, келгусидаги режалар, янги лойиҳалар билан яқиндан танишар экан, йирик корхоналарнинг саноат салоҳиятидан янада кенгроқ фойдаланиш, экспортни кўпайтириш бўйича аниқ вазифаларни белгилаб берди.

М. Сулаймонов, М. Қодиров(сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғона туманида йирик қўшма корхона ишга тушди