Бунинг учун шаҳардаги нон маркази раҳбари Ўткиржон Мамажоновнинг 5 нафар шогирди кўмакчи бўлиб, 16 килограмм ун, 3 килограмм ёғ ва 3 литр сув керак бўлди.

Нон сифатли ва чиройли чиқиши учун ёнғоқ, майиз, седана ҳам қўшилди. Хамирни тарозига қўйишган вақти 23 килограмдан ортиқроқни кўрсатди.

Улкан нонни тандирга ёпиш учун алоҳида рапида тайёрланди. Айтгандай,  катта тандир ҳам усталар томонидан мос ҳолга келтирилди. 

Нонвой Ўткиржон 50 килограммли нон тайёрлашни режа қиляпти. Бу учун махсус тандир қурдирмоқчи.   

[gallery-22274]

Нон пишгач, уни новвойлар узиб тарози устига қўйдилар. 21 ярим килограммни кўрсатди. Демак, мамлакатимиздаги рекорд янгиланди.   

Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғона шаҳрида улкан нон тайёрланди