Баъзи ёшларимиз ҳаёт аталмиш неъматнинг қадрига етмайди. Бирор касб-ҳунарни ўрганиш ўрнига осон пул топиш, кайфу сафога берилади. Гиёҳвандликдек балога қўл урганнинг эса қисмати янада ачинарли.Фарғона туманилик Д. М. ва И. Э. 27 ёшда. Қилмишига тегишли жазо тайинланиб, энди улар умрининг анча йилини қамоқда ўтказадиган бўлди.

Бу икки навқирон ёш гиёҳвандлик воситаси савдоси билан шуғулланиб, даромад топиш режасини тузишади. Улар таниш  аёли билан телеграм орқали гаплашиб, гиёҳвандлик воситаси борлигини, уни сотишини айтишган. Аёл билан Шифокор маҳалласида кўришиб, 500 грамм “гашиш” гиёҳвандлик воситасини 5 000 АҚШ долларига сотаётган вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан ушланди. Бундан ташқари, шартли харидор 8 дона капсуладаги “Regapen 300 mg” кучли таъсир қилувчи дори воситасини И.Э.дан олганлигини билдириб, ўз ихтиёри билан топширди.  

Жиноят ишлари бўйича Фарғона туман суди томонидан мазкур жиноят иши кўриб чиқилиб, икки судланувчига ўн йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.  

М.Сулаймонов,  

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғона гиёҳвандлик воситасини сотганлар ўн йилга қамалди