Бағдод тумани Деҳқон бозори ҳудудида фуқаро А.Н. белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтмасдан қиммат нархларда, яъни 62 минг сўмдан мол гўшти сотаётганлиги аниқланиб, унга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳужжатлари расмийлаштирилган.

Фарғона вилояти прокуратураси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент органлари томонидан вилоят ҳудудидаги деҳқон бозорларида нарх-наво барқарорлигини таъминлаш, санитария ва эпидемияга қарши курашиш қоидаларига риоя этилиши ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари захирасини яратилиши борасида назорат тадбирлари ўтказилмоқда.

Хусусан, 2020 йил 18 октябрь куни туман ва шаҳар ҳудудларида ўтказилган назорат тадбирларида 18 та ҳолатда озиқ-овқат, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини асоссиз ва қиммат нархларда сотиш, санитария талабларини бузиш ҳолатлари аниқланиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Бағдод тумани Деҳқон бозори ҳудудида фуқаро А.Н. белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтмасдан қиммат нархларда, яъни 62 минг сўмдан мол гўшти сотаётганлиги аниқланиб, унга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳужжатлари расмийлаштирилган. Ёзёвон тумани деҳқон бозори ҳудудида фуқаро Т.М. белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтмасдан, шакар маҳсулотини қиммат нархларда, яъни 7 минг 500 сўмдан сотаётганлиги аниқланиб, унга нисбатан тегишли чора кўрилди.

photo_2020-10-19_18-36-11.jpg

Деҳқон бозорлари ва йирик савдо объектларида ўтказилган назорат тадбирларида 149 та ҳолатда аҳолига озиқ-овқат ҳамда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини асоссиз ва қиммат нархларда сотиш, санитария ва карантин қоидаларига риоя этмаслик ҳолатлари аниқланиб, айбдор шахсларга нисбатан ҳуқуқбузарлик ҳужжатлари расмийлаштирилган.

Ўтказилаётган тадбирлар давомида 476 нафар тадбиркорлик субъектлари билан профилактик суҳбатлар ўтказилиб, 30 нафар бозорлар мансабдор шахслари қонун бузилишга йўл қўймаслик юзасидан расман огоҳлантирилган.

Кўрилган профилактик чораларга қарамасдан айрим бозорлар мансабдор шахслар томонидан бозорлар ҳудудида санитария ва эпидемияга оид қонун ҳужжатлари ижросини тўлиқ таъминламаганликлари аниқланиб, санитария-эпидемиологик текширув натижалари бўйича 5 нафар мансабдор шахсга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳужжатлари расмийлаштирилди.

photo_2020-10-19_18-36-18.jpg

Масалан, Бешариқ деҳқон бозори ҳудудида турғун савдо расталарида карантин қоидаларига риоя қилиш чоралари кўрилмаганлиги аниқланиб, бозор маъмуриятига нисбатан маъмурий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатилиб, жазо муқаррарлиги таъминланди.

Назорат тадбирлари билан бирга вилоят ҳудудидаги деҳқон бозорларда маҳсулотларнинг арзонлаштирилган савдо ярмаркалари ташкил этилиб, аҳолига арзон ва сифатли маҳсулотлар етказиб бериш чоралари кўрилмоқда.

Фарғона вилояти прокуратура органлари томонидан ҳозирда асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғариш ишларини тизимли ташкил этиш, истеъмол бозорига маҳсулот етказиб берилишини мониторинг қилиш ҳамда нарх навони асоссиз ўсишига йўл қўймаслик юзасидан Департамент ҳамда бошқа мутасадди идоралар ходимларидан иборат штаб тузилиб, бу борада тадбирлар давом эттирилмоқда.

photo_2020-10-19_18-36-14.jpg

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонада нарх-навони асоссиз ошириш ҳолатлари аниқланди