Жаҳон тажрибасидан биламизки, ривожланган мамлакатларда миллий парламентларнинг иш самарадорлиги, парламентарийлар саъй-ҳаракатларининг сифат кўрсаткичлари, қабул қилинадиган қонун ҳужжатларининг мукаммаллиги, илмий асослантирилганлиги ҳамда ўзида инсон ҳуқуқлари ва халқ манфаатларини тўлақонли ифода этиши парламентга илмий экспертлик ва илмий тадқиқот хизматини кўрсатувчи «ақлий марказ»лар ишининг натижадорлигига бевосита боғлиқ.

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2017 йил 22 декабрда Олий Мажлис палаталарига йўллаган Мурожаатномасида «Олий Мажлис ҳузурида Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти Олий Мажлисга келаётган турли таклифларни чуқур таҳлил қиладиган, таъбир жоиз бўлса, элакдан ўтказадиган илмий марказ бўлиши лозим», дея таъкидлаган эдилар.

Шу асосда 2017 йил 29 декабрда ўз фаолиятида Олий Мажлис палаталарига ҳисобдор бўлган давлат илмий тадқиқот эксперт муассасаси – Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти ташкил этилди.

Таъкидлаш жоиз, Институт ўз фаолиятини ошкоралик тамойиллари асосида амалга ошириб келмоқда. Шу мақсадда жорий йилнинг 9 ойи давомидаги ишлар сарҳисоби натижаларини ҳам кенг жамоатчиликка ҳавола этишни лозим топдик.

Жумладан, Институт томонидан Ижро интизоми идоралараро ягона электрон тармоғи орқали жами 643 та хат юзасидан 555 та жавоб хати юборилди ва муддат доирасидагилар бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.

Фаолиятнинг асосий йўналишлари бўйича кўриб чиқадиган бўлсак, қонунчилик муаммоларини ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини таҳлил қилиш йўналишида:

Институт томонидан қонун лойиҳалари юзасидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига 28 та илмий хулоса тақдим этилган бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг «Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида»ги; «Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартиш киритиш тўғрисида»ги; «Стандартлаштириш тўғрисида»ги; «Кўп квартирали уйларни бошқариш тизими такомиллаштирилаётганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги; «Волонтёрлик фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги; «Ташқи меҳнат миграцияси тўғрисида»ги; «Почта алоқаси тўғрисида»ги; «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги; «Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги; «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги; «Чиқиндилар тўғрисида»ги; «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги; «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги; «Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитациядан ўтказиш тўғрисида»ги; «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги; «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги; «Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги; «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига маҳкумларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги; «Рақобат тўғрисида»ги; «Ўсимликларни ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳалари шулар жумласидандир.

Шунингдек, Олий Мажлис Сенатига амалдаги қонунларнинг мониторингини амалга оширишга доир ишларда кўмаклашилиб, бу жараёнда 23 та, шу жумладан, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги; «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги; «Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида»ги; «Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида»ги; «Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги; «Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида»ги; «Электрон тижорат тўғрисида»ги; «Она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш ҳамда гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар озиқ-овқат маҳсулотларига доир талаблар тўғрисида»ги; «Қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилиш тўғрисида»ги; «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги; «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида»ги қонунларнинг амалдаги ижро ҳолати бўйича таҳлилий маълумотлар тайёрланиб, тақдим этилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, депутатлар ва сенаторлар фаолиятини илмий, ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлаш, уларнинг профессионаллик даражасини оширишга кўмаклашиш йўналишида:
Институт томонидан парламентарийлар сўровига асосан қуйидаги масалаларда жами 82 та ахборот-таҳлилий маълумот тайёрланиб, 22 таси Қонунчилик палатасига, 27 таси Сенатга ва 33 таси бошқа давлат органларига тақдим этилди:
чет эл давлати фуқаролигини олган шахсларга муқаддам фуқаролиги бўлган давлатни хабардор қилиш тартиби ҳамда хорижий давлатларда фуқароликни олишда шахсларга қўйиладиган талаблар ва жавобгарлик масалалари;
хорижий ташкилотларнинг лойиҳаларини амалга ошириш борасидаги чет эл давлатлари парламентлари тажрибасини ўрганиш натижалари;

Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олиш, тугатиш ва йўқотиш масалалари;
йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасига оид аниқланган муаммо ва камчиликлар, уларни бартараф этиш чоралари;
реклама тўғрисидаги қонунчилик ва бу соҳанинг бугунги таҳлили;

«Психиатрия ёрдами кўрсатиш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексига қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини такомиллаштириш хусусида;
«Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси, Жиноят-процессуал кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси юзасидан;

Ўзбекистон Республикасининг «Йўл ҳаракатини ташкил этиш тўғрисида»ги қонуни лойиҳаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Йўл ҳаракати қоидабузарликларини жарима баллари асосида баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида»ги қарори лойиҳасини ўрганиш якунлари бўйича хорижий давлатлар тажрибаси;

Ўзбекистон Республикаси «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги ва «Давлат мулкини бошқариш тўғрисида»ги қонунлар лойиҳалари юзасидан;
маҳаллий Кенгашлар сессияларини жонли эфирга узатиш масалалари;
қонун лойиҳаларини буюртма асосида тайёрлаш ва хорижий мамлакатлар парламентлари томонидан қонун лойиҳаларига буюртма бериш тартиби ҳақида;
Россия Федерацияси Федерал Мажлисининг Давлат Думаси ва унинг қонун ижодкорлиги фаолиятини ўрганиш натижалари тўғрисида;
суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда вужудга келаётган муаммолар ва уларни бартараф этиш чоралари юзасидан.

Бундан ташқари, Олий Мажлис Сенатига:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига енгил саноат ва чарм саноати корхоналарида хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ҳолати юзасидан парламент сўрови бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида;
«Оқила аёллар» ҳаракатини ташкил қилиш ҳамда давлат бошқарувида аёллар фаоллигини ошириш дастурини ишлаб чиқиш;

«Хотин-қизларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари» бўйича миллий сўровнома;
хорижий давлатларда маҳаллий вакиллик органлари регламенти ҳамда маҳаллий вакиллик органлари назорати бўйича қонунчилик тажрибасини ўрганиш якунлари;

Ўзбекистон Республикасининг энергетика соҳасида шартномавий мажбуриятларни тарафлар томонидан бажарилиши;
маҳаллий Кенгашлар сессияларини жонли эфирга узатиш масаласини ўрганиш натижалари;

«Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан ижроси таъминланганлиги, қонуности ҳужжатлари қабул қилинганлигининг ҳолати ҳамда уларнинг амалда қўлланилишини ўрганиш натижалари;

«Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ер қаъри участкаларида олтин изловчилар усулида қимматбаҳо металларни қазиб олишга оид қисмининг ижро этилиши ҳолатини ўрганиш якунлари;

Тошкент шаҳри кўчаларида йўл ҳаракати иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш ҳамда юзага келаётган автомобиллар тирбандликларини бартараф этиш масалаларини ўрганиш натижалари юзасидан таклифлар тайёрланиб, тақдим этилди.

Ҳисобот даврида Институт томонидан парламент палаталарининг 2 та қарори лойиҳаларини, чунончи, Олий Мажлис палаталарининг “Mening fikrim” веб-портали орқали келиб тушган электрон жамоавий мурожаатларни кўриб чиқиш самарадорлигини таъминлаш тўғрисида»ги Қўшма қарори лойиҳаси ҳамда Қонунчилик палатаси Кенгашининг «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институтининг 2021 йилдаги фаолияти тўғрисида»ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилишида кўмаклашилди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг фаолиятини такомиллаштиришга доир 7 та ахборот-таҳлилий маълумотнома тайёрланиб, тақдим этилди. Қонунчилик палатаси мажлисларини жонли эфирга узатишга доир ишлар сифати ва самарадорлигини ошириш, депутатларнинг сайловчилар билан учрашувларини ташкил этишни янада такомиллаштириш, қонун лойиҳасини Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритишгача бўлган жараён самарадорлигини ошириш, депутат сўровини юбориш институтини такомиллаштириш ва бунда фракциялар ролини ошириш, Қонунчилик палатасида «ҳукумат соати» институтини ўтказиш тартибини такомиллаштириш масалалари шулар жумласидандир.

Парламентаризм, халқаро парламентлараро ташкилотлар ва хорижий парламентлар иши тажрибасини ўрганиш натижалари асосида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг фаолиятини такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш йўналишида:

Олий Мажлис палаталарига МДҲ Парламентлараро Ассамблеясининг 115 та модель қонунлари ва бошқа ҳужжатлар лойиҳалари юзасидан илмий асослантирилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилиб, тақдим этилди. Жумладан, «Сунъий интеллектдан фойдаланишни, шу жумладан тадқиқот ва ишланмалар учун ахлоқий стандартларни норматив тартибга солиш бўйича тавсиялар», «Таълим соҳасида рақамлаштиришни норматив тартибга солиш бўйича тавсиялар», «Илмий ва илмий-техникавий фаолият субъектларини давлат аттестацияси (аккредитацияси) тўғрисида»ги, «Илмий ва илмий-техник экспертиза тўғрисида»ги, «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги, «Чегара қўшинлари (кучлари) тўғрисида»ги, «Тамаки тутунининг зарарли таъсиридан фуқаролар саломатлигини сақлаш ҳақида»ги, «МДҲга аъзо давлатларда рақамли маконни яратиш ва унинг инфратузилмасини тартибга солиш тўғрисида»ги, «Театр ва театр фаолияти тўғрисида»ги, «Фан ва технология соҳасидаги интеллектуал фаолият натижаларига бўлган ҳуқуқларни тижоратлаштириш тўғрисида»ги, «МДҲга аъзо давлатларнинг ички ишлар органлари (полиция) томонидан қўлланиладиган атамалар луғати ва криптовалюталар ҳамда бошқа рақамли активлардан ноқонуний мақсадларда фойдаланишда жамоат хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ тушунчалар ҳақида»ги, «Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга чек қўйиш тўғрисида»ги, «МДҲга аъзо давлатлар учун намунавий Солиқ кодекси Махсус қисми 3-боби – «Соддалаштирилган солиққа тортиш тизими» юзасидан таклифлар, «Давлат харидлари тўғрисида»ги, «Рақамли ҳуқуқлар тўғрисида»ги, «Жамоат хавфсизлиги ҳақида»ги, «Миллий хавфсизлик тўғрисида»ги, «Асаларичилик тўғрисида»ги, «Экологик хавфсизлик тўғрисида»ги, «Ишлаб чиқариш чиқиндилари ва истеъмол қилиш тўғрисида»ги, «Экологик маълумотни олиш тўғрисида»ги, «Экологик фондлар тўғрисида»ги, «Халқаро кузатув тўғрисида»ги, «Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида»ги, «Давлат ва муниципалитет (коммунал) мулкини хусусийлаштириш тўғрисида»ги, «Давлат ва муниципал хизматлар тўғрисида»ги, «Муниципал мукофотлар тўғрисида»ги, «Илмий ва илмий-техникавий фаолият субъектларини давлат аттестацияси (аккредитацияси) тўғрисида»ги, «Илмий ва илмий-техник экспертиза тўғрисида»ги, «Инвестиция ва ишончли банк фаолияти тўғрисида»ги, «Рақамли соғлиқни сақлаш тўғрисида»ги, «Органик қишлоқ хўжалиги тўғрисида»ги модель қонунлар ва бошқа ҳужжатлар, шунингдек, МДҲга аъзо давлатлар ўртасида иқтисодий хавфсизликни ривожлантириш соҳасидаги ҳамкорликни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

Халқаро ҳамкорлик йўналишида Институт раҳбарияти томонидан халқаро ва хорижий ташкилотлар вакиллари билан ҳамкорлик алоқаларига тегишли масалалар юзасидан 7 маротаба учрашувлар ташкил этилди.

Бундан ташқари, таҳририят-нашриёт фаолиятида жорий йилнинг ўтган даврида Институт томонидан қонунчилик муаммолари ва норма ижодкорлиги соҳасида илмий-амалий тадқиқот материаллари, илмий мақолалар, миллий ва хорижий қонунчиликнинг қиёсий таҳлилини ўз ичига олган «Қонунчилик муаммолари ахборотномаси» даврий нашрининг 2022 йилдаги та сони нашрдан чиқарилди.

Шунингдек, Институт ташаббуси билан «Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар парламентлари», «Аҳоли иштирокида туманни ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш» ҳамда «Гендер-ҳуқуқий экспертиза» номли 3 та илмий-амалий қўлланма тайёрланди.

Ўз навбатида, Институт томонидан тайёрланган ва чоп этилган журнал, қўлланма, тўплам, рисола ва бошқа нашрларнинг электрон шакли келгуси фаолиятда фойдаланиш учун парламент палаталари кутубхоналарига, Ўзбекистон Миллий кутубхонасига ва у орқали ҳудудлардаги ахборот-ресурс марказларига, республикамиздаги олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларига бепул тарқатилди.

Конституциявий ислоҳотлар жараёнидаги иштирок:
Институт жамоаси Конституциявий ислоҳотлар жараёнида фаол иштирок этмоқда. Шунингдек, 9 нафар илмий ходим Конституциявий комиссиянинг Таклифлар билан ишлаш гуруҳи, 4 нафар илмий ходим Конституциявий комиссиянинг Йиғма ахборот-таҳлил гуруҳи ҳузуридаги Экспертлар гуруҳи таркибида самарали фаолият юритиб келишмоқда.

2022 йилнинг 26 май – 18 июль кунлари давомида Институт жамоасининг жами 181 та таклифи (шундан 112 таси биринчи босқичда, 69 та таклиф иккинчи босқичда) Конституциявий комиссияга юборилди.
Бундан ташқари, Конституциявий ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятига бағишланган, шу жумладан, Конституциявий қонун лойиҳасининг тарғиботи юзасидан Институт ходимлари 100 га яқин тарғибот тадбирларида маърузалар билан иштирок этишди.

Халқ билан мулоқот йўналишида:
Ўтган давр давомида “Mening fikrim” веб-порталига фуқаролар томонидан 647 та электрон жамоавий мурожаат келиб тушган бўлиб, улардан таълим, қурилиш, тадбиркорлик, туризм, cоғлиқни сақлаш, коммунал хўжалик каби соҳаларга оид 17 та электрон жамоавий мурожаат веб-порталга жойлаштирилди. Фуқаролар томонидан 341 та изоҳ қолдирилди.
2022 йил 10 март куни Олий Мажлис палаталарининг “Mening fikrim” веб-портали орқали келиб тушган электрон жамоавий мурожаатларни кўриб чиқиш самарадорлигини таъминлаш тўғрисида»ги Қўшма қарори қабул қилиниб, Ишчи комиссиянинг янги таркиби тасдиқланди.

Очиқликни таъминлаш йўналишида:
Ҳисобот даврида Институт ходимлари 688 маротаба турли тадбирлар (365 та офлайн ва 323 та онлайн шакл)да иштирок этиб, қонунчиликдаги долзарб масалаларга бағишлаб ўтказилган 107 та давра суҳбати ва илмий семинарларда ўз маърузалари билан иштирок этишди.

Шунингдек, ушбу давр мобайнида Институт ходимларининг марказий босма, электрон ва халқаро нашрларда қонунчиликдаги долзарб масалалар ва амалдаги ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган 138 та илмий ва илмий-оммабоп мақолалари эълон қилинди.

Ўтган даврда Институтнинг расмий веб-сайтида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Олий Мажлис палаталарининг веб-сайтларида эълон қилинган 761 та янгиликлар жойлаштирилди.

Ҳисобот даврида амалга оширилган ишлар ОАВ ва ижтимоий тармоқларда жами 811 маротаба, шу жумладан, Олий Мажлис палаталари веб-сайтларида 89, марказий босма нашрларда 45, телеканаллар орқали 41, фейсбук ва телеграм ижтимоий тармоқлари орқали 248, миллий ахборот агентлиги сайтида 58 марта ёритилди.

Институт ходимлари телеканаллар орқали эфирга узатилган 34 та ахборот ва таҳлилий кўрсатувларда иштирок этишди.

Институтнинг ижтимоий тармоқлар (Facebook ва Telegram)даги саҳифалари орқали аҳолининг кенг қатлами (8,5 мингдан ортиқ обуначи)га қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий-ижтимоий масалалар бўйича ахборотлар бериб борилмоқда.

Амалга оширилган ишлар ҳақида узоқ гапириш мумкин. Бир сўз билан айтганда, бугунги сарҳисоб натижалари келгуси фаолиятимиз самарадорлигининг муҳим мезони ҳисобланади.

Фозилжон ОТАХОНОВ,
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги
Қонунчилик муаммолари ва парламент
тадқиқотлари институти директори,
юридик фанлар доктори, профессор

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фаолият сарҳисоби – самарадорлик мезони