Тошкентда 26 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2021-2025 йилларга мўлжалланган Гендер стратегияси ва 2021-2022 йилларга оид Гендер ҳаракатлар режасининг якуний муҳокамасига бағишланган онлайн конференция бўлиб ўтди.

Ушбу ҳужжатлар Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) ва Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси билан хамкорликда амалга оширилаётган «Ўзбекистон тоғ ва водий ўрмонларини барқарор бошқариш» лойиҳаси доирасида ишлаб чиқилди.

– Ўзбекистон ФАО билан яқин ҳамкорликда ўрмонларни бошқариш сиёсати ва амалиётида гендер тенглиги тамойилларини жорий этди. Бу борадаги катта ютуқ Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг илк бор узоқ муддатли Гендер стратегиясини ишлаб чиқиш бўлди. Ушбу стратегия барқарор ва тенг ҳуқуқли қишлоқ тараққиёти орқали экотизимларни сақлаш мақсадларига эришишга қаратилган, – дейди ФАОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси лойиҳа координатори Шерзод Умаров.

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг Гендер стратегиясида 2025 йилгача аниқ мақсадларни амалга оширилиши белгиланади. Яъни, камида 30 фоиз аёллар ўрмон фонди ерларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлиши керак. Ер ва ўрмон ресурсларидан фойдаланиш (ижарачи, яйлов эгалари ва бошқа ишлаб чиқариш ресурслари эгаси сифатида) ва уларни бошқариш имкониятига эга бўлиш.

Аёлларнинг камида 30 фоизи ўрмончиликка асосланган муқобил даромад манбаларини ривожлантириш учун хизмат ва бозорлардан фойдаланиш имкониятига эга бўлиши лозим.

Қарор қабул қилишда, ўрмон соҳасига оид қонунлар ва дастурларни шакллантиришда аёлларнинг камида 30 фоизи иштирок этиш таъминланади. Стратегияда шу каби мақсадлар белгиланган.

Муҳокама учун тақдим этилган Гендер стратегияси Ўзбекистон Республикасининг «Аёллар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятлар кафолатлари тўғрисида»ги ва «Аёлларни таъқиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунларида, шунингдек, Миллий барқарор ривожланиш мақсадларида асосланади.

– Ўрмон хўжалиги ҳудуларида яшовчи аёллар барқарор ўрмонларни бошқаришда кенг иштирок этиши лозим, – дейди ФАО лойиҳаси техник координатори Олимжон Қаҳҳоров. – Халқаро тажриба шуни кўрсатадики, аёллар ва эркаклар ўртасидаги тенгликка эришиш ва ресурсларни бошқаришда гендер тенгсизликни бартараф этиш, қарор қабул қилиш ва тенг даромад олиш, озиқ-овқат хавфсизлиги ва қишлоқ хўжалиги самарадорлиги муаммоларини ҳал қилишда муҳим роль ўйнайди.

Онлайн муҳокамада ФАО экспертлари, Олий Мажлис Сенатининг гендер қўмитаси вакили, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ходимлари, нодавлат ташкилотлар, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва унинг қуйи тузилмалари, илмий-тадқиқот институтлари вакиллари иштирок этди.

Стратегияда уни амалга оширишнинг аниқ механизмлари кўрсатилгани таъкидланди. Жумладан, ваколатли шахс бошчилигидаги Маслаҳат-ижроия кенгашини ташкил этишни назарда тутилгани айтилди.

Тадбирда 2021-2022 йилларга мўлжалланган Гендер ҳаракатлар режаси ишлаб чиқилди. Унда қўмита ва ҳудудий ўрмон хўжалиги корхоналари даражасидаги қатор тадбирлар белгиланган.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ФАО ташаббуси билан Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг гендер стратегияси ишлаб чиқилди