Жорий йилнинг 28-30 ноябрь кунлари Термиз шаҳрида ўтказилган асосий фан олимпиадаси вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Олимпиаданинг вилоят босқичида унинг туман ва шаҳар босқичларида ғолиб бўлган 1 минг 377 нафар 9-10-11 синф ўқувчиси иштирок этиб, она тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти, қозоқ тили, тожик тили ҳамда қорақалпоқ тили ва адабиёти, тарих, география фанларидан ўз билимларини синовдан ўтказди.
Тақдирлаш маросимида вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи X. Мамадиев 1-2-3 ўринларни қўлга киритган ўқувчиларни эришган ютуқлари билан табриклаб, диплом ҳамда пул мукофотларини тантанали топширди.
Энг билимли, зукко ўқувчилар сараланган фан олимпиадасининг вилоят босқичида 81 нафар ўғил–қиз 1-2-3 ўринларни эгаллади.
Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири