Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, ёшларнинг Президентимиз томонидан илгари сурилган беш ташаббус асосида мусиқа, тасвирий санъат, адабиёт, театр ҳамда санъатнинг бошқа турларига қизиқишини ошириш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ахборот технологиялари бўйича билим ва кўникмаларини ошириш, уларнинг маънавий дунёсини бойитиш, китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида амалга ошириладиган чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган.

Шу асосда институт талабалари ўртасида қишки таътил вақтида математика, информатика, тарих ҳамда чет тиллари (инглиз тили) бўйича онлайн фан олимпиадалари, Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан видеороликлар, плакатлар, шеърлар ва иншолар танлови, “Қиш таровати”, “Мен севиб ўқийдиган адиб”, “Тинчлик-тотувликда ҳаёт кечираётган кўп миллатли Ўзбекистон халқи” мавзуларидаги фотосуратлар ва видеороликлар танловлари, шунингдек, барча факультетлар ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилган эди.

Танловларга келиб тушган материаллар махсус тузилган ишчи гуруҳ ва ҳайъат аъзолари томонидан кўриб чиқилиб, институтнинг расмий веб-сайти ҳамда ижтимоий тармоқлардаги расмий каналлари орқали кўпчиликнинг эътиборига ҳавола қилинди.

Ўтказилган танловлар натижаларига кўра ғолиб, деб топилган ва совриндор бўлган талабалар, факультетлардан иштирок этган жамоалар аъзолари институт ректорати томонидан фахрий ёрлиқ, шунингдек, компьютер жамланмаси, ноутбук, планшет, мобиль телефон, маиший техника каби қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Тақдирлаш маросимида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари Абатбай Данияров ҳамда институт ректори Байрамбай Отемуратов сўзга чиқиб, бундай тадбирлар мамлакатимизда ёшлар сиёсати, уларга берилаётган эътибор ва ғамхўрликларнинг ёрқин ифодаси эканлигини таъкидлади.

Довуд Абибуллаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фан олимпиадаси ва бошқа танловлар ғолиблари тақдирланди