Истанбулдаги "Фаластин учун тинчлик сари биргаликда" саммитида нутқ сўзлар экан, Ўзбекистоннинг Биринчи хоними Зироат Мирзиёева қуролли тўқнашувлар оқибатида барча қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия ва ҳамдардлик билдирди.
Ғазода бир ойдан ортиқ вақт давом этаётган, минг-минглаб инсонлар, айниқса, бегуноҳ болалар, кексалар ва аёллар умрига зомин бўлаётган даҳшатли воқеаларни ҳеч нарса билан оқлаб бўлмаслигини қайд этди.
"Минг афсуски, халқаро ҳамжамиятнинг кучли эътирози ва босимига қарамай, ҳалокат ва вайронагарчилик кўлами мисли кўрилмаган даражада ортиб, унинг охири сира кўринмаяпти. Натижада қуролли тўқнашувларга минтақадаги янги кучларнинг тортилиш эҳтимоли тобора кучаймоқда", деди Ўзбекистоннинг Биринчи хоними.
ЎзА