Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникасининг тажрибали мутахассисларини жалб этган ҳолда Жиззах вилоятида истиқомат қилувчи эҳтиёжманд, кам таъминланган, оғир шароитга тушган оилалардаги бемор болаларга консультатив ва ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида навбатдаги “Эзгулик манзили” хайрия акцияси ўтказилди.

Вилоятдаги кўп тармоқли болалар тиббиёт марказида  ташкил этилган ушбу акциядан кўзланган асосий мақсад – Жамғарманинг тиббий дастурларига асосан оғир ташҳисли бемор болаларни даволаш, бепул дори-дармон воситалари билан таъминлаш, уларнинг саломатлигини мунтазам тиклаб бориш, пировардида операция қилинишига зарурат бўлган бемор болаларда мураккаб жарроҳлик амалиётларини ўтказишдан иборат.

Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан бу каби акциялар республикамиз бўйлаб мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда. Шу кунгача, ушбу акция Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Бухоро, Тошкент, Хоразм, Фарғона, Қашқадарё, Сурхондарё, Наманган ва Навоий вилоятларида ўтказилиб, 4 минг 600 нафардан ортиқ бола тиббий кўрикдан ўтказилди, шу ернинг ўзида жарроҳлик амалиёти ўтказилиб, уларни реабилитация қилиш чора-тадбирлари уюшган тарзда юртимиз ва хорижлик шифокорлар иштирокида амалга оширилди.

Акция давомида 750 нафарга яқин бемор бола ва уларнинг ота-оналари бевосита ушбу тадбирда иштирок этди. Биринчи босқичда барча болалар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, шифокорларнинг тавсия ва хулосалари асосида айрим болаларга шу ернинг ўзида, 84 нафар болада жарроҳлик амалиётлари ўтказилди. Қолган болаларда эса бу жараёнлар босқичма-босқич амалга оширилиши белгилаб қўйилди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларнинг ота-оналари эса бу мурувват ёрдамидан баҳраманд бўлди.  

[gallery-12305]

Давлатимиз раҳбарининг бевосита ташаббуси билан ташкил этилган Жамоат фондига эндигина 1 йилдан ошди. Ўтган давр мобайнида республикамизнинг кўпгина ҳудудларидан тиббий-ижтимоий ёрдамга муҳтож болажонларга хайрия ёрдамлари, жарроҳлик амалиёти сарф-харажатлари тўлиқ қоплаб берилди.  

Айни вақтда вилоятда ўтказилган акция доирасида ҳам Жамоат фонди томонидан нафақат болаларни операция қилиш, балки уларни соғломлаштириш, зарур дори воситалари билан таъминлаш каби харажатлар ҳам тўлиқ қоплаб берилмоқда.

Жамоат фонди томонидан нафақат юртимиз, балки хорижий клиникалар билан ҳам ҳамкорлик меморандумлари имзоланган. Бу келишув доирасида ҳам қатор ижтимоий-тиббий лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилган. Ҳозирда 32 нафар жиззахлик бемор бола хорижнинг нуфузли клиникаларида даволанмоқда.

Албатта, бу каби ижтимоий акцияларнинг доимий равишда ўтказилаётганлиги бемор болажонларни тўлиқ даволаш, уларни тенгдошлари каби соғлом ҳаётга қайтариш йўлидаги эзгу амаллардан бири ҳисобланади.

Ушбу акция Жиззахда жорий йилнинг 17 июнига қадар давом этади.

А.ҚАЮМОВ,  

Ж.ЁРБЕКОВ (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Эзгулик манзили” тиббий акцияси Жиззахда