Германиянинг Лейпцик шаҳрида анъанавий Марказий ва Шарқий Европа журналистлари семинари бўлиб ўтмоқда.

Саксония медиа таълим фонди(SSM), “S-WOK Intornational GmbH” агентлиги ва Германиядаги яна бошқа соҳага алоқадор қатор ташкилотлар томонидан ташкил этилган ушбу семинарга дунёнинг турли давлатларидан жами 13 нафар журналист таклиф этилган. Ўн саккиз йилдан буён ўтказиб келинаётган ушбу семинарга ўтган давр мобайнида 250 нафардан ортиқ соҳанинг турли йўналишларида фаолият олиб бораётган журналистлар иштирок этган.

Дунёнинг кўплаб бошқа мамлакатларида бўлгани каби Германияда ҳам оммавий ахборот воситаларининг барча йўналишлари изчил ривожланиб бормоқда. Мамлакатда оммавий ахборот воситалари ва фикр эркинлиги юқори даражада. Германия Конституциясида ҳар бир инсон ўз фикрини оғзаки, ёзма ва тасвирий равишда эркин ифода этиш ва тарқатиш, шунингдек, оммавий ахборот воситаларидан эркин фойдаланиш ҳуқуқига эгалиги, сензурага йўл қўйилмаслиги белгилаб қўйилган.

photo5208573442373299141.jpg

– Семинардан кўзланган мақсад Европа мамлакатлари медиа соҳаси ютуқлари, оммавий ахборот воситалари ривожланиш босқичларидаги янги тажрибаларни кенг ёйишдан иборат, – дейди “S-WOK Intornational GmbH” агентлиги масъул ходими Мартин Мелихар. – Семинар иштирокчилари 40 ёшдан ошмаган, соҳада маълум тажрибага эга, немис тилини яхши биладиган журналистлардир. Бу уларга соҳадаги тажрибани яхшироқ ўзлаштиришига имконият яратади. Иштирокчилар Германия, хусусан, Саксония оммавий ахборот воситалари билан бевосита танишиш асносида мамлакатнинг медиа тизими ҳақида батафсил маълумотга эга бўлмоқда. Германиядаги медиа сиёсат, технологик ва оммавий ахборот воситалари тўғрисидаги қонунлардан хабардор бўлмоқда. Бундан ташқари, семинар давомида қатнашчилар ўз мамлакатларининг соҳага доир тажрибалари билан ўртоқлашади – „Online-Produkt“ тайёрлашади.

Ўтган асрнинг 80 йилларида Германия медиа бозорида кўплаб хусусий радиостанциялар ва телеканаллар пайдо бўлди. Бугунги кунда бу медиа бозор ривожланишнинг юқори нуқтасига кўтарилди. Бу соҳадаги дунёдаги энг етакчи бешта давлатнинг бирига айланди. Мамлакат телеканаллардаги асосий янгиликлар дастурлари “Tagesschau” (кун тафсилоти) va “Tagesthemen” (кун мавзуси), “MTR aktuel” кўрсатувлари саналади.

photo5208572617739578544.jpg

Берлин дунёдаги энг йирик 10 та оммавий ахборот соҳаси ривожланган шаҳарлардан биридир. Бу ерда 900 та аккредитациядан ўтган парламент мухбирлари ва 60 та мамлакатдан 440 хорижий мухбирлар ишлайди.

Германиядаги ранг-баранг оммавий ахборот воситаларига 300 та минтақавий газета, 20 та ҳафталик нашр ва 1 минг 600 та журнал киради. Мамлакатда “Sueddeutsche Zeitung”, “Frankfurter Allgemeine Zeitung”, “Die Welt”, “Die Zeit”, “Handelsblatt” кабилар етакчи газеталар саналади. Бу нашрларда чуқур таҳлилий материаллар, журналистик суриштирувлар ва турли экспертларнинг шарҳлари бериб борилиши ўқувчиларни ҳамиша ўзига жалб қилиб туради.

“Spiegel”, “Spiegel Onlayn” ва “Bild” каби информацион-сиёсий журналлари эса энг кўп тилга олинадиган оммавий ахборот воситаларидан саналади.

Семинарда ЎзА вакили сифатида иштирок этиб, Европа журналистикаси ҳақида янги маълумотларга эга бўлмоқдаман. Учрашувларда хорижий ҳамкасбларимиз нафақат Европа, балки Ўзбекистонда оммавий ахборот воситаларига қаратилаётган эътибор, соҳада эришилаётган ютуқлар ҳақида маълумот олишга қизиқиш билдирмоқда. Шундан келиб чиқиб, семинар доирасида “Ўзбекистондаги оммавий ахборот воситалари” – “Öffentlich-rechtliche Medien in Usbekistan” деб номланган “Online Produkt” тайёрланди.

Материалда Ўзбекистонда сўнгги йилларда кино, санъат, театр, оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш бўйича олиб борилаётган ишларга алоҳида тўхталиб ўтилди. Хусусан, Президентимизнинг “Матбуот ва ахборот соҳасида бошқарувни янада такомиллаштириш тўғрисида”ги фармони, “Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ҳамда “Ўзбекистон ижодкорларини қўллаб-қувватлаш “Илҳом” жамоат фондини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорлари ижроси доирасида қилинаётган ишлар ҳақида маълумотлар қайт этилди.

Семинар даирасидаги учрашув, танишув ва ўқувлар 27 сентябргача давом этади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Европалик журналистлар Ўзбекистондаги оммавий ахборот воситаларига қизиқмоқда