Европа ва Марказий Осиёни боғловчи янги платформа ишга туширилди
Бугун Европа Иттифоқи Европа ва Марказий Осиё ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган "Connectivity Agenda Platform" платформасини ишга туширди. Бу ҳақда ЕИнинг Ўзбекистондаги делегацияси ахборот хизмати маълум қилди.
Мазкур ташаббус транспорт, энергетика, рақамли боғлиқлик ва савдо соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, Қора денгиз минтақаси ва Жанубий Кавказ орқали минтақалараро боғлиқликни кучайтиришга қаратилган.
Шунингдек, халқаро молия институтлари билан эришилган келишувлар доирасида стратегик инфратузилма, транспорт тармоқлари ва чегара ўтиш нуқталарини ривожлантириш учун 2 миллиард еврогача инвестиция жалб қилиниши кутилмоқда.
Платформа иштирокчи давлатлар ва ҳамкор ташкилотлар ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириб, савдо жараёнларини соддалаштириш ҳамда Транскаспий транспорт йўлагининг самарадорлиги ва рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилади.
Н.Зиёдуллаева, ЎзА