Жорий йилнинг 1-5 октябрь кунлари Тошкент ва Бухоро шаҳарларида 8-Европа кинофестивали бўлиб ўтади.

“Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивали доирасида ўтказиладиган ушбу Европа кино тақдимоти дастуридан Австрия, Бельгия, Хорватия, Эстония, Финляндия, Франция, Германия, Венгрия, Италия каби мамлакатларларнинг сара киноасарлари ўрин олган. 

Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси Шарлотта Адрианнинг таъкидлашича, кинофестивалда Европа якдиллигини ифода этувчи 15 та турли жанрдаги фильм намойиш этилади.

– Мазкур фильмлар аслият тилида, субтитрлар билан тақдим этилади ва уларни томоша қилиш бепулдир. Айтиш керакки, Европа кинофестивали кино мухлислари учун узоқ кутилган воқеа, у маданиятларни бирлаштиради ва уфқларни кенгайтиради. Аҳамиятлиси, 2023 йилги фестиваль дастури глобал ва Европа миқёсидаги ижтимоий муаммоларнинг кенг кўламини тадқиқ этувчи, эътироф ва совринларга сазовор бўлган фильмларни қамраб олади. Уларнинг барчаси Ўзбекистон учун ҳам долзарб. Сўнгги йилларда фестиваль Ўзбекистоннинг етти ҳудудини қамраб олиб, 20 минг томошабин қалбидан ўрин олди. Унда 20 Европа мамлакатидан 90 та фильм томошабинлар эътиборига ҳавола этилган эди,– деди Шарлотта Адриан. 

Н.Зиёдуллаева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Европа кинофестивали ўзбек томошабинларига совринларга сазовор бўлган фильмларни намойиш этади