Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси Тойво Клаар билан учрашди.

Мулоқот давомида Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи (ЕИ)га аъзо давлатлар ўртасидаги стратегик муносабатлар янги босқичга кўтарилгани эътироф этилди.

ЕИнинг GSP+ тизими доирасида савдо, иқтисодиёт, таълим, тиббиёт, инновация соҳаларидаги ҳамкорлик лойиҳаларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари, гендер тенгликни таъминлаш ҳамда фуқаролик институтлари имкониятларидан кенгроқ фойдаланишга қаратилган ишлар алоҳида қайд этилиб, бу борада ривожланган давлатларнинг тажрибаларини ўрганиш юзасидан фикр алмашилди.

Шу билан бирга, ЕИга аъзо давлатлар билан парламентлараро муносабатларни кучайтириш ҳамда қонун ижодкорлиги ва парламент назоратини такомиллаштиришга оид ҳамкорлик дастурларини йўлга қуйишга келишиб олинди.

Н.Абдураимова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Европа Иттифоқига аъзо давлатлар билан парламентлараро ҳамкорлик кучайтирилади