Европа Ҳурмуз бўғози қамали туфайли дори-дармон етишмовчилигига дуч келмоқда
“La Tribune” газетаси ёзишича, Европа фармацевтика саноати 80 фоиз Хитой ва Ҳиндистонга таянади. Айни пайт соҳадаги таъминот занжири нефть ва газ нархи беқарорлиги ҳамда Яқин Шарқ ва Осиё ҳаво йўлларида ҳаракат чеклангани туфайли узилиб қолган.
Мақолада бошқа юк ташиш вариантлари қимматлиги, айрим моддаларни етказиш чизмаси мураккаблиги охир-оқибат танқисликка олиб келаётгани ҳам таъкидланган. Бундан ташқари этилен, карбомид ва керосин бевосита Форс кўрфази мамлакатларидан келган.
Нашр “Coface” суғурта компанияси маълумотига таяниб парацетамол ва айрим антибиотикларни келтириш айниқса хавф остида қолганини қўшимча қилган.
С.Раҳимов, ЎзА