Теҳронда Ўзбекистон, Хитой, Қозоғистон, Туркманистон, Эрон ва Туркия давлатлари темир йўл соҳаси вакиллари учрашиб, Евросиё транспорт йўлагини ривожлантириш бўйича музокара олиб борди.

Мулоқот давомида Хитой – Қозоғистон – Ўзбекистон – Туркманистон – Эрон – Туркия ­– Европа йўналиши бўйича самарали ва барқарор транспорт йўлаги барпо этиш масаласи диққат марказида бўлди.

Бундай ҳамкорлик нафақат минтақавий алоқаларни мустаҳкамлаш, балки глобал логистика занжирини мустаҳкамлаш имконини беради. Масалан, жорий йил январь-апрель ойларида Қозоғистон ҳудуди орқали ўтган Хитой – Эрон йўналишида контейнер ташуви суръати 2,6 баробар ошган.

Учрашув якунида томонлар айни йўналишдаги шерикликни янада фаоллаштириш, логистика жараёнини мувофиқлаштириш, минтақавий йўлакларни халқаро бозорларга чиқиш нуқтаи назаридан илгари суриш бўйича умумий саъй-ҳаракатларни жадаллаштиришга келишиб олди.

М.Сайфуллаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Евроосиё транспорт йўлаги: Олти давлат темирйўл раҳбарлари Теҳронда учрашди