Еврокомиссия коронавируснинг учинчи тўлқини бошланганини таъкидлади
Еврокомиссия ҳудудда “COVID-19”нинг учинчи тўлқини бошланганини расман тан олди.
“Биз учинчи тўлқинни кузатаяпмиз, тўлқин мамлакатларнинг айримларида жадал, айримларида эса, бир қадар секин бошланиб улгурди. Шунинг учун вакцинация тадбирлари суръатини ошириш лозим”, деди Еврокомиссиянинг расмий вакили Дана Спинант журналистларга.
Аввалроқ, “Росбалт” Евроиттифоқ мамлакатлари вирусга қарши чекловларни кучайтираётганини маълум қилганди.