Бугунги кунда миллий ташаббуслар асосида фаолият юритаётган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази хориждан деярли 2000 дан ортиқ ўзбек тарихий артефактларини қайтарди. Шунингдек, халқаро аукционлар ва ҳамкорликлар орқали ноёб экспонатларни сотиб олишга муваффақ бўлди.

Давлат Божхона қўмитаси ҳамда дунё миқёсидаги аукцион уйлари билан ҳамкорлик қадимда турли мамлакатларга тарқалиб кетган қимматбаҳо буюмларни қайтаришда муҳим рол ўйнади, дейилади Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маълумотида.

Эришилаётган натижаларни кузатган ҳолда нуфузли халқаро ахборот агентлиги – Euronews юртимиз ўзининг бой маданий меросини сақлаш ва тиклаш йўлида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази орқали фаол иш олиб бораётганлигини эътироф этди.

Дарҳақиқат, марказ Ўзбекистонда ўз туридаги биринчи бўлган замонавий реставрация лабораторияларига эга бўлиб, бу ерда мутахассислар қўлёзмалар, тўқимачилик буюмлари, металл ишловлари ва бошқа тарихий материалларни асраб-авайлашмоқда.  

Ушбу бебаҳо дурдоналарни сақлаш ва намойиш этиш орқали Ислом цивилизацияси маркази ўтмиш билан бугун ўртасида кўприк бўлишни, асрлар давомида шаклланган санъат, илм-фан ва эътиқод анъаналарини улуғлашни мақсад қилгани қайд этилади.

А.РУСТАМОВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Euronews Ўзбекистон ўзининг бой маданий меросини сақлаш ва тиклаш йўлидаги самарали ишларини эътироф этди