Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Мамлакатимизда миллий спорт турлари ва халқ ўйинларини (этноспорт) тарғиб қилиш ва оммалаштириш, болалар ва ўсмирларни уларга кенг жалб қилиш, халқаро алоқаларни кучайтириш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 июндаги ПҚ–5149-сон қарорига мувофиқ:

1. Қуйидагилар:

Этноспорт турларини 2025 йилгача оммалаштириш ва ривожлантириш дастури 1-иловага мувофиқ;

Этноспорт турларини 2025 йилгача оммалаштириш ва ривожлантириш дастурини 2022-2023 йилларда амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилансинки, Этноспорт турларини 2025 йилгача оммалаштириш ва ривожлантириш дастури эришилган натижалар ва мақсадли кўрсаткичлар бўйича тегишли даврга мўлжалланган асосий йўналишлардан келиб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ҳар йили тегишли йил учун тасдиқланадиган “йўл харитаси” асосида босқичма-босқич амалга оширилади.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 апрелдаги “Маҳаллаларда ёшларни оммавий спортга жалб қилишни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–201-сон қарори билан 2023 йил 1 мартдан бошлаб миллий спорт турлари бўйича уч босқичли умумреспублика спорт мусобақаларини ўтказиш тизими жорий қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Халқ саломатлиги миллий кенгаши (А.Н.Арипов):

бир ой муддатда оммавий спорт мусобақалари ташкил қилинадиган этноспорт турлари рўйхатини тасдиқласин;

2023 йилги спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасида этноспорт турлари бўйича мусобақаларни ўтказиш учун зарур маблағлар кўпайтирилиши ҳамда ажратилишини таъминласин;

2023 йилги спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасига мувофиқ, этноспорт турлари бўйича мусобақалар ўтказилишини таъминласин;

зарур ҳолларда, алоҳида этноспорт турини ривожлантириш мақсадида спорт федерация (ассоциация)ларини ташкил қилиш чораларини кўрсин;

болалар ва ўсмирлар ҳамда ёшларни этноспорт турларига жалб қилиш, шу жумладан, Этноспорт турларини 2025 йилгача оммалаштириш ва ривожлантириш дастури ва уни амалга ошириш бўйича “йўл харитаси”да белгиланган вазифаларнинг тўлиқ ва сифатли амалга оширилиши юзасидан масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштирсин.

Спортни ривожлантириш вазирлиги (А.Аслонов) ҳамда Ўзбекистон этноспорт ассоциацияси (О.Норинбаев) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2023 йилдан бошлаб этноспорт турлари бўйича мусобақаларни ҳар йили анъанавий тарзда 1 мартдан ўтказсин.

Белгилансинки, этноспорт турлари бўйича мусобақаларни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ харажатлар 2023 йилги спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасида назарда тутилган маблағлар ҳисобидан қопланади.

3. Спортни ривожлантириш вазирлиги (А.Аслонов) ҳамда Ўзбекистон этноспорт ассоциацияси (О.Норинбаев) қуйидаги асосий йўналишларни босқичма-босқич амалиётга татбиқ қилиш бўйича зарур чоралар кўрсин:

аҳолининг барча қатламларини этноспорт билан шуғулланишга кенг жалб қилиш, этноспортни оммалаштириш ва аҳоли ўртасида тарғиб қилиш;

маҳаллаларда этноспорт турлари бўйича халқ ўйинлари ва мусобақаларни ўтказиш;

Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси билан ҳамкорлик алоқаларини кучайтириш, бу борада халқаро алоқаларни ривожлантириш.

4. Белгилаб қўйилсинки, 2023 йилдан бошлаб анъанавий тарзда:

Тошкент шаҳрида ҳар йили бир маротаба этноспорт турлари бўйича “Uzbekistan Ethno Gamesреспублика фестивали;

Хива шаҳрида ҳар икки йилда бир маротаба Халқаро этноспорт фестивали ташкил қилинади. Бунда, “Ичан қалъа” мажмуасида фестивалнинг очилиш ва ёпилиш маросимлари ўтказилади.

Спортни ривожлантириш вазирлиги (А.Аслонов), Ўзбекистон этноспорт ассоциацияси (О.Норинбаев) Тошкент шаҳар (Ж.Артикходжаев) ва Хоразм вилояти (Ф.Эрманов) ҳокимликлари билан биргаликда юқоридаги фестивалларни юқори савияда ташкил қилиш, мусобақаларга ёшларни кенг жалб қилиш чораларини кўрсин, зарур ҳолларда, тегишли таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

Туризм ва маданий мерос вазирлиги (А.Абдухакимов) юқоридаги фестивалларни туристик маршрутлар объектлари рўйхатига киритсин, уларга хорижий ва маҳаллий туристларни жалб қилсин ҳамда туристларга миллий спорт турлари ва халқ ўйинларининг тарихи ва аҳамияти ҳақида маълумотларни етказиш чораларини кўрсин.

5. Мактабгача таълим вазирлиги (Б.Онорбоев), Халқ таълими вазирлиги (У.Шарифходжаев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (К.Каримов) Спортни ривожлантириш вазирлиги (А.Аслонов) ҳамда Ўзбекистон этноспорт ассоциацияси (О.Норинбаев) билан биргаликда:

миллий спорт турлари ва халқ ўйинларининг моҳияти ҳақида тарғибот материаллари (қўлланма, буклет, баннер, флайер ва бошқалар)ни тайёрласин ҳамда барча таълим муассасаларида уларнинг жисмоний, интеллектуал, маънавий-ахлоқий жиҳатдан ўрни ҳақида жисмоний тарбия дарслари ҳамда маънавият соатларида тушунчалар берилишини ташкил этсин;

ижтимоий тармоқларда ёшларни этноспорт турларига кенг жалб этиш, улар ўртасида мусобақаларни оммалаштиришга қаратилган мотивацион роликлар тарқатсин;

таълим муассасаларида миллий спорт турлари ва халқ ўйинлари бўйича мусобақаларнинг мунтазам равишда ўтказилишини ташкил этсин, ғолиб ва совриндор бўлган жамоаларни ўз маблағлари ҳисобидан рағбатлантириш чораларини кўрсин;

таълим муассасаларида малакали устозлар, тренерлар, полвонлар ҳамда мутахассислар иштирокида семинар, тренинг, маҳорат сабоқлари ташкил этилишини таъминласин.

6. Маданият вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Спортни ривожлантириш вазирлигининг:

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб Республика эстрада цирк коллежида полвонлик ва дорбозлик санъати йўналишида ўрта бўғин кадрларини тайёрлаш;

2023 йилдан бошлаб, ҳар икки йилда бир маротаба полвонлар ва дорбозлар иштирокида “Полвонлар сулоласикўрик-танловини ўтказиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

Маданият вазирлиги (О.Назарбеков) уч ой муддатда:

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда дорбозлик ва полвонлик йўналиши бўйича ўқув режа ҳамда ўқув дастурларини тасдиқласин;

Спортни ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда “Полвонлар сулоласи” кўрик-танлови тўғрисидаги низомни тасдиқласин. Бунда, кўрик-танловни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ харажатлар 2023 йилги спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасида назарда тутилган маблағлар ҳисобидан қопланади.

7. Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдурахмонов) 2023-2025 йиллар учун давлат илмий-техникавий дастурлари лойиҳаларини шакллантиришда миллий спорт турлари ва халқ ўйинлари бўйича илмий-тадқиқот лойиҳалари учун танлов эълон қилинишини таъминласин.

8. Спортни ривожлантириш вазирлиги Маданият вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон этноспорт ассоциацияси, ЮНЕСКО ишлари бўйича Миллий комиссия билан биргаликда 2023 йил якунига қадар малакали мутахассис ва халқаро экспертларни жалб этган ҳолда:

ЮНЕСКО ташкилотидан номоддий маданий мерос мақоми олиниши мумкин бўлган этноспорт турлари рўйхатини шакллантирсин;

этноспорт турларининг ЮНЕСКОнинг номоддий маданий мерос рўйхатига тавсия этилишини таъминласин.

9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

бир ой муддатда ҳар бир туман (шаҳар)нинг ўзига хос хусусиятидан келиб чиқиб, аҳолининг фикр ва мулоҳазаларини инобатга олган ҳолда, жорий йил учун миллий спорт турлари ва халқ ўйинларини оммалаштириш ва ривожлантириш, спорт мусобақаларини ташкил қилиш бўйича ҳудудий дастурларни қабул қилсин, шунингдек, келгусида шундай дастурларни ҳар йили 1 февралга қадар тасдиқласин ва ижросини таъминласин;

2023 йилги ва келгуси йиллардаги спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг ҳудудий календарь режаларига туман (шаҳар)ларда этноспорт турлари бўйича мусобақаларни ўтказиш учун зарур маблағлар ажратилишини таъминласин;

2023 йилдан бошлаб Наврўз умумхалқ байрамини нишонлаш билан боғлиқ тадбирлар доирасида миллий спорт турлари ва халқ ўйинлари бўйича мусобақалар ташкил этсин;

“устоз-шогирд” анъанаси асосида давом этиб келаётган полвонлик ва дорбозлик санъатини янада кенгроқ оммалаштириш мақсадида полвонлик ва дорбозлик санъати тўгаракларини ташкил этсин;

2023 йил 1 январга қадар ҳар бир ҳудудда от спорти турларига тегишли бўлган анжомларнинг савдосини йўлга қўйиш мақсадида дўконлар фаолиятини ташкил этсин.

10. Ўзбекистон Республикаси миллий спорт турлари ва халқ ўйинлари энциклопедиясини ўзбек, рус ва инглиз тилларида тўплам ҳолида нашрга тайёрлаш ишлари якунланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Спортни ривожлантириш вазирлиги (А.Аслонов), Ўзбекистон этноспорт ассоциацияси (О.Норинбаев), Ўзбекистон Полвонлар миллий маркази (Н.Юсупов) икки ой муддатда:

энциклопедиянинг чоп этилиши ҳамда Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси, ЮНЕСКО, вазирлик, идора, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, спорт федерация (ассоциация)лари ва бошқа ташкилотларга тақсимот бўйича етказилишини таъминласин;

Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги билан биргаликда энциклопедия тақдимотини ташкил этсин ҳамда ушбу жараённи оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш ишларини амалга оширсин.

11. Спортни ривожлантириш вазирлиги (А.Аслонов), Ўзбекистон этноспорт ассоциацияси (О.Норинбаев), Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (А.Кўчимов) ҳамда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А.Хаджаев) икки ҳафта муддатда мазкур қарор асосида амалга оширилаётган ишларни оммалаштиришга қаратилган мақолалар, тематик телекўрсатувлар ташкил этиш ҳамда қуйидагиларни назарда тутувчи миллий спорт турлари ва халқ ўйинларини кенг тарғиб қилиш бўйича медиа-режа ишлаб чиқсин ва амалга оширсин:

Миллий халқ ўйинлари миллий ғурур” рукни тўғрисида махсус роликлар тайёрлаш ва эфирга жойлаштириш;

миллий спорт турлари ва халқ ўйинларини тарғиб қилиш ҳамда янада оммалаштириш бўйича полвонлар ва фахрий устозлар иштирокида туркум кўрсатувларни ташкил этиш;

ёшлар ўртасида ўзбек миллий халқ ўйинларини кенг тарғиб этиш, уларда ватанпарварлик ҳиссини уйғотиш, соғлом турмуш тарзига амал қилишга ундашга қаратилган кўрсатувларни намойиш этиш орқали оммалаштириш.

12. Ушбу қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб спортни ривожлантириш вазири А.И.Икрамов, спортни ривожлантириш вазири ўринбосари А.У.Аслонов, Ўзбекистон этноспорт ассоциацияси раиси О.К.Норинбаев, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари белгилансин.

Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н.Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А.Абдувахитов зиммасига юклансин.

Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан 2023 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот берилсин.

Ўзбекистон Республикаси

       Президенти                                                                                      Ш.МИРЗИЁЕВ

Тошкент шаҳри,

2022 йил 25 май

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Этноспорт турларини оммалаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида