Жорий йилнинг феврал-март ойлари давомида юртимиз бўйлаб ўтказилган ташаббусли бюджет жараёнларида Фарғона вилояти Ўзбекистон туманидаги 48-мактаб жамоаси, ота-оналар ва маҳалла аҳли ҳам фаол иштирок этиб, мактаб инфраструктурасини яхшилаш бўйича илгари сурган ташаббуслари ғолиб деб топилган.

Лойиҳага кўра мактабдаги мавжуд маънан эскирган, 2007 йилдан буён фойдаланилмай келинаётган ўқув корпуси қайтадан мукаммал таъмирланиб, 175 ўқувчи ўрнига эга бўлган янги бино барпо этиш кўзда тутилган. Бунинг учун давлат бюджетидан 584 миллион сарфланади.

“Охта Тагоб” маҳалласида жойлашган ушбу таълим масканида айни кунларда бир навбатда 600 нафар ўқувчилар таҳсил олишмоқда.

Туман ҳокими Шерзоджон Йўлдошев мазкур ўқув даргоҳида бўлиб, лойиҳа доирасида амалга ошириладиган ишлар режаси билан танишди.

Туман ҳалқ таълими бўлими ва мактаб раҳбарияти, устоз-мураббийлар билан суҳбатларда бажариладиган ишлар, ажратиладиган маблағни мактаб учун энг мақбул ва манфаатли лойиҳалар учун сарфланиши ҳақида сўз борди. Туман раҳбари қурилиш соҳаси масъулларига лойиҳани аниқ ҳисоб-китоблар асосида яна бир бор пухта кўриб чиқиш, қурилиш жараёнларида жамоатчилик назоратини ўрнатишни ташкил этиш юзасидан зарурий тавсиялар берди.

Фарғона вилоятида жорий йил ўтказилган "Ташаббусли бюджет" лойиҳасида 204 та таклиф ғолиб деб топилган. Президент қарори асосида эса 2 мингдан ортиқ кўп овоз тўплаган 43 та таклиф ҳам молиялаштириладиган бўлди.

М. Сулаймонов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эски ўқув биноси “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида мукаммал таъмирланади