Таиландда байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича давом этаётган Осиё чемпионатининг навбатдаги кунида Ўзбекистон терма жамоаси 1000 ва 200 метр масофалардаги беллашувларда шоҳсупага кўтарилди.
Унда Ўзбекистон миллий терма жамоаси иккинчи кунги беллашувлар якунига кўра, 9 та олтин, 6 та кумуш, 2 та бронза медалини жамғарди.
Қуйида ғолиб ва совриндор спортчилар билан танишасиз:
1000 метр.
Олтин медаль соҳиблари:
U23 C-1: Миржалол Комилов
U23 K-4: Самандар Ҳайдаров / Бегзод Муродов / Озод Амриддинов / Ярослав Славгородский
U18 K-1: Шаҳризода Мавлонова
U18 K-2: Шоҳрух Ҳасанов / Диёрбек Муродуллаев
U18 C-2: Оғабек Нуриддинов / Давронбек Ахтамов

Кумуш медаль соҳиблари:
U23 K-1: Озод Амриддинов
U23 K-1: Арина Танатмишева
U18 C-1: Асқар Ҳасанбоев
Бронза медаль соҳиблари:
U18 K-1: Данила Крюков
U23 C-2: Хонзода Эркинова / Зарина Рустамова
200 метр:
Олтин медаль соҳиблари:

U23 C-1: Шоҳжахон Муҳаммадиев
U18 C-1: Муаттархон Қодиржонова
U18 C-2: Зарина Казакова / Муаттархон Қодиржонова
U18 K-1: Никита Рейнвальд
Кумуш медаль соҳиблари:
U23 C-1: Шоҳсанам Шерзодова
U23 K-1: Дарья Мишина
U18 C-1: Беҳруз Эргашев
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА