Уламолар фикрига кўра, рўза ибодати – рўзага лаёқатли кишининг тонг отгандан қуёш ботгунича ният билан ейиш-ичиши ва ортиқча зарарли одатлардан тийилишидир.

Мазкур нарсалардан тийилсаю умуман Рамазон рўзасини тутишни ният қилмаса, рўзаси қабул бўлмайди. Рамазон рўзасининг ҳар куни учун алоҳида ният қилинади. Эртанги кун учун ният қилишни қуёш ботиши билан қилиш мумкин. Ниятни қалбда қилиш фарз бўлиб, тилда ҳам айтиш мустаҳабдир. 

Хўш, эрталаб саҳарликка уйғонмасдан рўза тутиш мумкинми? 

Мазкур саволга Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази мутахассиси Зикриё Бобораҳимов жавоб беради. 

– Саҳарлик қилишнинг кўп ва хўп фазилатлари бор. Рўзадор саҳарликка туриб, бир қултум сув ичиб бўлсада саҳарлик қилиб олса, шу ҳолда ҳам саҳарлик қилган бўлади. Саҳарлик шаръий жиҳатдан мандуб-мустаҳаб амалдир. Саҳарликни охирги вақтигача суриб, ифторликни аввалги вақтида қилиш мустаҳабдир. 

Имом Бухорий ва Имом Муслимлар Анас розияллоҳу анҳудан қилган ривоятларида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деб марҳамат қилганлар: “Саҳарлик қилинглар! Зеро, шак йўқки, саҳарлик баракадир!”. Миқдом ибн Маъдикараба розияллоҳу анҳу ривоятида  Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: “Бу  саҳарликни  ўзингизга  лозим тутинглар! Зеро, бу муборак  озиқдир”. 

Ривоят қилишларича, озгина бўлса ҳам саҳарлик қилиш суннатдир. Рамазон ойида саҳарликка ухлаб қолган одам, уйқудан тургач, рўзани бузадиган (яъни, еб-ичиш, эр-хотинлик алоқаси каби) ишларни қилмасдан, шу кунги рўзани тутишни то пешин вақти киргунича ният қилса, тутган рўзаси дуруст бўлади. 

Шунингдек, динимизда ифторликни тезлаштиришга тарғиб қилинган, оғиз очишни қасддан Шом намозидан кейинга суриш суннатга хилофдир. Ифторни тезлатиш афзал ва қуёш ботиши билан намоздан олдин оғиз очиш мустаҳабдир. Иш туфайли рўзани тарк қилишга рухсат йўқ. Аммо рўзадорга иш чоғида рўзани очишга шаръий узр (рўзани очмаса, жонига зарар етадиган ҳолат) пайдо бўлса рўзасини очади. Унинг зиммасига қазо лозим бўлади, каффорат эмас. 

Муҳайё Тошқораева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эрталаб саҳарликка уйғонмасдан рўза тутиш мумкинми?