Эртага, 3 апрелдан дизель ёнилғисининг нархи яна 300 сўмга арзонлашади
Эртага, 3 апрелдан “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг “UNG” миллий бренди остидаги дизель ёнилғи нархи 300 сўмга арзонлаштирилган ҳолда сотувга чиқарилади. Гувоҳ бўлаётганингиздек, дизель ёнилғисининг нархи бир ой вақт давомида 500 сўмга пасайди.

Шуни таъкидлаш керакки, “Ўзбекнефтгаз” ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғи орқали сотиладиган дизель ёқилғисининг нархи хорижий компаниялар томонидан сотилаётган дизель ёқилғиси нархидан 11,5 фоиз арзондир.
“Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли “UNG Petro” директори Мирзоҳид Мусаевнинг маълум қилишича, бундай ўзгариш аҳолига сотилаётган маҳсулот таннархини мунтазам ўрганилиши ва таҳлили билан боғлиқдир. Жамиятнинг мақсади эса нархларни босқичма-босқич камайтириб боришга қаратилган.
Маълумот ўрнида, 2020 йилнинг 1 март кунидан бошлаб “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг “UNG” миллий бренди остидаги ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғида дизель ёнилғисининг нархи 200 сўмга камайтирилган эди.