Жорий йил 23 июнь куни Эроннинг Форс тили ва адабиёти академияси раиси ўринбосари Муҳаммад Ризо Носирий ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш масалаларини муҳокама қилиш учун Тошкент давлат шарқшунослик университетига ташриф буюрди.

Учрашувда ТДШУ раҳбарияти меҳмонни университет фаолияти, илм-фан соҳасида, шу жумладан, форс тили ва эроншуносликни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан таништирди. Шу билан бирга, Эроннинг Ўзбекистондаги элчихонаси ва Эроннинг ҳамкор олий таълим муассасалари ҳамда ташкилотлари билан сўнгги йилларда йўлга қўйилган яқин ҳамкорлик бўйича маълумот берилди.

М.Носирий академия фаолияти, олиб борилаётган илмий тадқиқотлар, унинг халқаро йўналишлари, марказлари бошқа хорижий мамлакатларда фаолият олиб бораётгани тўғрисида маълумотлар улашди. Меҳмон ТДШУда эроншунослик соҳасида олиб борилаётган салмоқли ишлар таҳсинга лойиқлиги ва бу ишларни Эронда ҳам тарғиб қилиш муҳимлигини таъкидлади. Академиянинг Ўзбекистон илмий ва таълим муассасалари билан алоқалари узилиб қолгани, бу ерда соҳа бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида Эронда етарли маълумот мавжуд эмаслигини қайд этди.

М.Носирий Эроннинг Форс тили ва адабиёти академияси ва Тошкент давлат шарқшунослик университети ўртасида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш мақсадга мувофиқлигини таъкидлади. Томонлар ҳамкорлик меморандуми имзолаш таклифини қўллаб-қувватладилар. Мазкур ҳужжат қўшма илмий тадқиқотлар олиб бориш, ўзбекистонлик эроншунос олимларнинг илмий адабиётларини академия томонидан Эронда нашр этиш, ҳамкорликда соҳалар бўйича изоҳли луғатлар яратишга кенг йўл очади.

Учрашувда 2022 йилда академия томонидан Алишер Навоий ижодига бағишланган халқаро конференция ўтказилиши белгилангани, ушбу тадбирда ТДШУ ҳамкор сифатида, олимлари эса маърузачилар қаторидан ўрин олиши хусусида келишиб олинди. Меҳмонга жорий йил ТДШУда бир қатор хорижий ҳамкорлар, шу жумладан, Эроннинг Аллома Таботабоий университети билан Алишер Навоий ижодига бағишланиб ўтказилган халқаро конференция тўғрисида маълумот берилди.

Мулоқот якунида М.Носирий университет кутубхонасига академияда нашр этилган эроншуносликка оид 300 га яқин адабиётларни совға қилди.

Элёр Маҳмудов,

Тошкент давлат шарқшунослик университети

халқаро ҳамкорлик бўйича проректори

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эроннинг Форс тили ва адабиёти академияси билан ҳамкорлик кенгаяди