Эрон Ислом Республикасида муддатидан олдин президентлик сайловлари 28 июнь куни бўлиб ўтади. Бу ҳақда мамлакат сайлов штабининг матбуот котиби Моҳсин Эсламий маълум қилди, деб хабар тарқатди “Report” ахборот агентлиги.

Эрон президентлигига номзодларни рўйхатга олиш 28 майдан бошланади.

- Конституция қўриқчилари кенгашига 28 майдан номзодларни рўйхатга олишни бошлаш таклиф қилинди, -деди Моҳсин Эсламий.

19 май куни Эрон Президенти Иброҳим Раисий бўлган вертолёт Эрон-Озарбайжон чегараси яқинидаги Верзеган шаҳри яқинида “қаттиқ қўниш”ни амалга оширди. Натижада Президент вертолётининг барча йўловчилари ва экипаж аъзолари ҳалок бўлди.

Эрон конституциясига кўра, 50 кун ичида ташкил этилиши керак бўлган сайловлар ўтказилгунга қадар давлат раҳбари вазифасини вақтинча биринчи вице-президент бажариб туради.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эронда муддатидан олдин президентлик сайловлари ўтказиладиган сана маълум қилинди