“ИРНА” хабарига кўра, Эрон ва Саудия Арабистони ташқи ишлар вазирлари Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён ва Файсал бин Фарҳон Ол Сауд телефон орқали суҳбатда сионистик режим Ғазо секторида фаластинликларга қарши амалга ошираётган даҳшатли жиноятларни бартараф этиш учун Ислом ҳамкорлик ташкилотининг фавқулодда йиғилишини ўтказиш режасини муҳокама қилди.
Томонлар фаластинликларга нисбатан ваҳшийликни тўхтатиш учун биргаликда ҳаракат қилиш зарурлигини маъқуллашди.
Эроннинг дипломатик саъй-ҳаракати, жумладан ИҲТ Бош котиби билан яқинда ўтказилган музокарага ишора қилган Амир Абдуллоҳиён Ғазо инқирозини ҳал қилиш учун тузилма таркибидаги мамлакатлар ташқи сиёсат идоралари раҳбарларининг фавқулодда йиғилишини ўтказиш ғоясини таклиф қилганини билдирди.
Саудия юқори мартабали дипломати мазкур таклифни олқишлади.
Учрашув якунида бу масалани бошқа ҳамкасблар билан маслаҳатлашиб олишга келишилди.