Эрон ва Баҳрайн 2016 йилда узилган дипломатик муносабатни тиклаш мақсадида икки томонлама музокара бошлашга келишиб олди. Баҳрайн ташқи ишлар вазири Aбдул Латиф бин Рашид Аз-Заяний ва Эрон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Aли Багирий Қаний ўртасида 23 июнь куни Теҳронда бўлиб ўтган учрашув якунида ушбу қарорни эълон қилишди.

Дарвоқе, Баҳрайн дипломатияси раҳбари Осиё ҳамкорлик мулоқоти ташқи ишлар вазирлари йиғилишида иштирок этиш учун Теҳронга келган.  

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, 2016 йил 2 январда Саудия Aрабистонида террорда айбланиб, 47 киши, жумладан шиа уламоси Нимр Ан-Нимр ҳам қатл этилган. Шундан сўнг Теҳронда намойишчилар Саудия Aрабистони элчихонаси ва қиролликнинг Машҳаддаги бош консуллигига ўт қўйди. Ушбу воқеалардан сўнг икки давлат ўртасида дипломатик алоқа узилди.  

Ўшанда аксар араб давлатлари Aр-Риёддан ўрнак олишди: 2016 йил январда Баҳрайн ҳам Эрон билан дипломатик муносабат тўхтаганини билдирган.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эрон ва Баҳрайн дипломатик муносабатни тикламоқчи