Эрон Туркия, Саудия Арабистони ва Покистон мудофаа келишувини олқишлади
Эрон Туркия, Саудия Арабистони ва Покистон ўртасидаги мудофаа келишувини олқишлади, деб хабар берди Туркиянинг TRT канали.Теҳрон бу келишув минтақадаги давлатларнинг АҚШга муносабати ўзгараётганини кўрсатишини ва минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлашга хизмат қилиши мумкинлигини билдирди.
Теҳрон ушбу келишув минтақадаги давлатларнинг АҚШга муносабати ўзгараётганини кўрсатишини таъкидлади.
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котибининг вакили Исмоил Бағои ҳафталик матбуот анжуманида: «Минтақа давлатлари хавфсизлик ёлғон воситачилардан сотиб олинадиган товар эмаслигини тушуниб етди», — деди.
Бағои, шунингдек, янги мудофаа иттифоқи Эронга қарши қаратилганидан хавотирланиш учун Теҳронда ҳеч қандай асос йўқлигини айтди.
Унинг сўзларига кўра, минтақанинг геосиёсий ва тарихий воқеликларига асосланган, барча томонларни қамраб оладиган ҳамда рақиб ва таҳдидларни тўғри белгилайдиган ҳар қандай режа минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлашга ёрдам бериши мумкин.
Бағоининг таъкидлашича, бундай келишув Эрон Исроил ва унинг иттифоқчилари билан боғлиқ деб ҳисоблайдиган беқарорлик ва турли ҳаракатларнинг олдини олишга ҳам ёрдам бериши мумкин.
<iframe width="458" height="815" src="https://www.youtube.com/embed/2HfpbFhUCXg" title="Eron Turkiya, Saudiya Arabistoni va Pokiston mudofaa kelishuvini olqishladi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Кенжа Бекжонов, Анвархўжа Аҳмедов, ЎзА