Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг таклифига биноан, бугун Туркияга расмий ташриф билан боради.

Анқара шаҳрида икки давлат раҳбарлари раислигида бўлиб ўтадиган Туркия-Эрон олий даражали ҳамкорлик кенгашининг саккизинчи йиғилишда ўзаро муносабатнинг барча жиҳатлари кўриб чиқилади, ҳамкорликни чуқурлаштириш учун ташланажак қадамлар муҳокама қилинади.  

Мулоқот чоғида Раисий ва Эрдоған долзарб минтақавий ва глобал муаммолар, хусусан Исроилнинг Ғазо ва Фаластин ҳудудига уюштирган ҳужуми ҳамда икки томонлама муносабат хусусида фикр алмашади.  

Туркия Президенти ҳузуридаги Коммуникация бошқармаси хабар беришича, кенгаш йиғилиши муносабати билан шартнома асосини мустаҳкамлашга қаратилган турли келишувлар имзоланиши кутиляпти.  

Б.Худойбердиев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эрон Президенти Туркияга боради