Эрон Президенти дўст ва қўшни давлатларга мурожаат қилди
Президент Масъуд Пезешкиён ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали дўст ва қўшни давлатлар раҳбарларига мурожаат қилиб, жумладан шундай деган: Эрон дипломатик йўллар билан можаронинг олдини олишга ҳаракат қилди, аммо Исроил ва Қўшма Штатларнинг ҳарбий тажовузи мамлакатга ўзини ҳимоя қилишдан бошқа чора қолдирмади. Биз сизнинг суверенитетингизни ҳурмат қиламиз, минтақа хавфсизлиги ва барқарорлигига умумий саъй-ҳаракат орқали эришиш мумкинлигига ишонамиз.
Эслатиб ўтамиз, 28 февраль куни Исроил Эронга қарши кенг кўламли ҳужум уюштирди. Ўша куни Трамп Ислом Республикасига қарши кенг кўламли ҳарбий амалиёт бошланганини эълон қилди. Бунга жавобан Теҳрон Яқин Шарқ ва Исроил ҳудудидаги Америка базаларига ҳужум бошлади.
Г.Сатторова, ЎзА