IRNA ахброт агентлиги маълум қилишича, Эрон жанубидаги Бандар Аббос шаҳридаги портда кучли портлаш юз берган. Ҳозирча қурбонлар 5 киши, жароҳатланганлар эса 700 нафар.

Форс кўрфази соҳилида жойлашган Шаҳид Ражоий номли бандаргоҳда қоқ туш пайти содир бўлган ҳодиса сабаби ҳали номаълум. Фақат бир неча контейнер портлагани аниқ.

Давлат телевидениесига берган интервьюсида Ҳормузгон вилояти Инқирозни бошқариш идораси раҳбари Меҳрдод Ҳасанзода айтишича, фожиа оқибатини бартараф этиш ишлари давом этяпти.

Воқеа жойидан олинган тасвирлар мажмуага жиддий зарар етгани, бинолар вайрон бўлганидан жалолат бермоқда.

Табиийки, порт фаолияти вақтинча тўхтаган.

Президент Маъсуд Пезешкиён қурбонларнинг яқинларига ҳамдардлик ва бирдамлик билдирди. Ижтимоий тармоқда чиққан баёнотда у портлаш ҳолати ва сабаби чуқур ўрганилишини айтган. Зарур чора-тадбирларни мувофиқлаштириш мақсадида вилоятга ички ишлар вазири юборилган.

Маҳаллий Қизил Ярим Ой жамияти раҳбари воқеа жойига зудлик билан тезкор жавоб гуруҳлари сафарбар этилганига урғу берган. Тергов бошланган.

Эрон нефть компанияси портлашдан ҳеч қандай зарар кўрмагани маълум қилинди. Аниқроғи, Нефтни қайта ишлаш ва тақсимлаш миллий компанияси ўз тасарруфидаги иншоотларга зарар етгани ҳақидаги хабарларни рад этди. Қайд этилишича, бахтсиз ҳодиса заводлар, ёқилғи сиғимлари, тарқатиш марказлари ёки қувурларга таъсир кўрсатмаган.

М.Пирматова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эрон порти портлади