Эрон баллистик ракеталар ва учувчисиз самолётлар ёрдамида Исроилга қарши кенг кўламли ҳужум уюштирди, деб ёзди IRNA агентлиги. Эрон телевидениеси эса Теҳрон Исроилнинг Хайфа шаҳридаги нефтни қайта ишлаш заводига зарба бергани ҳақида хабар берди.

Эроннинг ракета ҳужумлари орқали Исроилнинг асосий энергетика объектлари нишонга олинди, дейилган "Fars" ахборотида.

BBC таъкидлаганидек, Исроил тез ёрдам хизмати ҳозирча қурбонлар ҳақида маълумот йўқлиги, бироқ ёнғин ва қутқарув хизмати турар-жой биноларига етказилган зарарни аллақачон қайд этганини маълум қилди.

Аввалроқ Исроил армияси матбуот котиби Эффи Дефрин брифингда “ҳатто шу он ҳам” Исроил ҳаво кучлари “Эроннинг турли ҳудудларига кенг кўламли зарба йўллашда давом этаётгани"ни таъкидлаганди.

Эслатиб ўтамиз, 13 июн, жумага ўтар кечаси Исроил Эрон ҳудудига йирик ҳужум бошлаган. Бунга жавобан Теҳрон Исроил томон юздан ортиқ дрон учирди. Эрон Натанз ядровий иншоотига зарар етганини тасдиқлади, аммо радиация сизиб чиқиши ҳолатини инкор этди.

Айни пайт Эрон Исроилга қарши янги ракета ҳужумини бошлаган. Исроил фавқулодда хизмати мазкур амалиёт оқибатида икки киши қурбон берилгани, 19 киши жароҳатланганини тан олди. Аввалроқ Эроннинг БМТдаги вакили Исроил ҳаво ҳужуми натижасида 78 киши ҳалок бўлганини маълум қилган. Эронда 320 дан зиёд одам жабрланган. Эрон юқори мартабали ҳарбий қўмондонлар ва етакчи олимлар ҳам Исроил зарбаси натижасида ҳалок бўлганини тасдиқлаган.

Ҳозир Эрон Хормуз бўғозини ёпиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда мамлакат парламенти Миллий хавфсизлик ва ташқи сиёсат қўмитаси аъзоси Исмоил Косарий маълум қилган.

Эрон-АҚШ музокарасида воситачилик қилаётган Ўмон вакили, ташқи ишлар вазири Бадр Ал-Бусаидий якшанба куни Масқатда бўлиб ўтиши режалаштирилган тадбир “энди ўтказилмаслиги”ни айтди.

Эрон Президенти Макронга Исроил ҳужуми тўхтатмагунча, АҚШ билан ҳеч қандай музокара бўлмаслигини билдирди.

Г.Сатторова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эрон - Исроил можароси маҳаллий ва хорижий ОАВ қисқача талқинида