Эрон Ислом Республикасида Акмал Нур асарлари виртуал кўргазмаси очилди
Эрон Ислом Республикаси Бадиий академиясида Ўзбекистон Бадиий академияси раиси, Ўзбекистон халқ рассоми, академик Акмал Нур асарларининг виртуал кўргазмаси бўлиб ўтди.
Тадбир онлайн форматда ташкил этилиб, унда Эрон Ислом Республикаси Бадиий академияси ҳамда Ўзбекистон Бадиий академияси вакиллари иштирок этди.
Тадбир давомида иштирокчилар Акмал Нур асарларининг юксак бадиий савияси, уларда ўзбек санъатининг бой анъаналари, фалсафий теранлик ҳамда миллий маданиятнинг замонавий бадиий талқини ўз ифодасини топганини алоҳида таъкидлади.

Шунингдек, Ўзбекистон ва Эрон Бадиий академиялари ўртасидаги маданий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, қўшма кўргазма лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда рассомлар ўртасидаги ижодий алмашинувни ривожлантириш муҳим экани қайд этилди.
Г.Бобоева,
ЎзА