Мамлакатимизда ер участкаларидан оқилона ва мақсадли фойдаланишни таъминлаш, уларни муҳофаза қилиш, янги ерларни ўзлаштириш ҳамда қайта муомалага киритиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Бироқ ҳудудларда қонунчиликка риоя қилмаслик, ер участкаларидан мақсадсиз ва самарасиз фойдаланиш, жумладан, ноқонуний қурилмалар қуриш, шунингдек, ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш ҳолатлари ҳам учрамоқда.

Жорий йилнинг 1 октябрига қадар Кадастр агентлигининг ер ва кадастр назорати бошқармаси ходимлари томонидан  15 минг 903 та ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш ҳолатлари аниқланди. Шундан, 3 минг 527 таси – 3 616,9 гектари қишлоқ хўжалиги ерлари, 9 минг 589 таси – 413,5 гектари аҳоли пункт ерлари, 1  минг 446 таси – 47,7 гектари саноат, транспорт, алоқа мудофаа ва бошқа ерлар, 9 таси – 1,5 гектари табиатни муҳофаза қилишга мўлжалланган ерлар, 58 таси – 8,7 гектари тарихий-маданий аҳамиятга молик ерлар, 90 таси – 34,0 гектари ўрмон фонди ерлари, 408 таси – 34,2 гектари сув фонди ерлари, 776 таси – 227,0 гектари захира ерлар ҳисобланади.

Ушбу ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаган шахсларга нисбатан чоралар кўрилди. Жумладан, 15 минг  903 ҳолатдан 8 минг 216 тасида қонунбузилиш ҳолатлари ихтиёрий бартараф этилган. 5 минг 70 ҳолатда фуқаролик ишлари бўйича судларга даъво аризалари киритилган. 716 ҳолат бўйича қўшма тартиб асосида прокуратура органларига юборилган.  

Ўзбошимчалик билан эгалланган ерларни бартараф этиш юзасидан 1 минг 404 ҳолатда суднинг ҳал қилув қарори қабул қилинди, 3 639 ҳолатда суд жараёни давом этмоқда.

Моҳигул Қосимова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш ҳолатлари аниқланди