Бугун Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов тиббиёт соҳаси масъуллари билан учрашув чоғида вилоят аҳолисига мурожаат қилди.
– Тиббиёт соҳасини яхшилаш, мавжуд камчиликлар, таъмагирликлар, эътиборсизлик оқибатида юзага келаётган салбий ҳолатлар бўйича маълумотларингизни 97 405-40-09 телеграм рақамига йўллашингизни сўрайман, – деди Э.Турдимов.
– Ушбу маълумотлар асосида тиббиёт соҳасидаги режаларимизга ўзгаришлар киритамиз, тасдиқланган фактлар бўйича хулоса қиламиз. Бугун тиббиёт соҳасини халқимиз, кенг жамоатчилик назоратисиз, улар билан бевосита мулоқотсиз ўзгартириб бўлмайди.
Соҳа таъмагирликлар, таниш-билишчиликлар, кўплаб нотўғри ишлар бўлаётгани ҳеч кимга сир эмас. Фақат биргалашиб, бундай ҳолатларнинг олдини олишимиз мумкин.
ЎзА