Эркинжон Турдимов полковник бўлди
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 31 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Самарқанд вилояти ҳокими, вилоят ҳарбий-маъмурий сектори раҳбари Эркинжон Турдимовга Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирининг 2023 йил 11 январдаги буйруғи билан полковник ҳарбий унвони берилди.
Ҳарбий унвонни Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони генерал-майор Айбек Саидов тантанали равишда топширди.
Вилоят ҳокими Президентимизнинг тегишли фармонига асосан навбатдаги ҳарбий унвон олган ва "Амир Темур жанговар байроғи" ни қўлга киритган округ қўшинлари қўмондонини табриклади.
Ғ. Ҳасанов, ЎзА