– Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган “Ҳазорасп” эркин иқтисодий зонаси учун 325 гектардан ортиқ ер майдони ажратилади. Кейинчалик ушбу ҳудуд 600 гектаргача кенгайтирилади, – дейди Ҳазорасп тумани ҳокимининг ўринбосари Мақсуд Раҳимов.

Мамлакатимизнинг турли ҳудудларида эркин иқтисодий зоналар ташкил этиш ва уларда замонавий юқори технологияларни кенг жорий қилиш борасида амалга оширилаётган изчил ишлар халқаро бозор талабларига жавоб берадиган рақобатбардош ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш, мавжуд хомашёни чуқур қайта ишлаш орқали тайёр маҳсулотлар тури ва улушини кўпайтириш, энг муҳими, янги иш ўринлари яратишда муҳим аҳамият касб этаётир.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 12 январдаги “Ургут”, “Ғиждувон”, “Қўқон” ва “Ҳазорасп” эркин иқтисодий зоналарини ташкил этиш тўғрисида”ги фармони ана шундай ҳужжатлардан бўлди. Озиқ-овқат, енгил саноат, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, машинасозлик ва автомобилсозлик, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасида самарали меҳнат қилаётган ҳазорасплик тадбиркорларни, айниқса, мамнун этди.

– Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган “Ҳазорасп” эркин иқтисодий зонаси учун 325 гектардан ортиқ ер майдони ажратилади. Кейинчалик ушбу ҳудуд 600 гектаргача кенгайтирилади, – дейди Ҳазорасп тумани ҳокимининг ўринбосари Мақсуд Раҳимов. – Давлатимиз раҳбари жорий йил 27 январь куни Хоразм вилоятига ташрифи давомида ушбу ҳудудда бўлиб, бу ерда амалга ошириладиган ишлар юзасидан зарур топшириқлар берди. Айни пайтда эркин иқтисодий зона чегараларини ўрнатиш, божхона пости ташкил қилиш, хорижий ва маҳаллий инвесторларни жалб этиш ишлари амалга оширилмоқда. Ташкил этиладиган замонавий ишлаб чиқариш корхоналари учун зарур имкониятлар яратиш мақсадида муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси, хусусан, газ, сув ва электр тармоқлари, канализация, автомобиль ва темир йўллари, алоқа тизими шакллантирилмоқда.

Янги эркин иқтисодий зонада қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, сақлаш, қадоқлаш, тўқимачилик, пойабзал ва чарм-галантерея, кимё, фармацевтика, озиқ-овқат, электротехника саноати, машинасозлик ва автомобилсозлик, қурилиш материаллари каби қатор йўналишларда замонавий ишлаб чиқариш қувватлари ташкил этилади.

Ҳудудда ишлаб чиқариш қувватларини жойлаштириш бўйича бугунги кунда умумий қиймати 152 миллион доллардан ортиқ миқдордаги инвестиция маблағлари ҳисобидан 53 лойиҳа таклифлари ишлаб чиқилган. Тадбиркорлар томонидан умумий қиймати 25 миллион 700 минг долларга тенг бўлган 7 лойиҳа тақдим этилган. Ана шундай лойиҳалардан бири “Питнак Панел” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги Ўзбекистон – Хитой қўшма корхонаси раҳбари Хушнуд Жуманиёзов томонидан таклиф этилди.

– Давлатимиз раҳбари томонидан яратилган бундай қулай инвестиция шароитидан самарали фойдаланган ҳолда, Хитойнинг “Хinjiang zaman import and export trade CO” LTD компанияси билан ҳамкорликда умумий қиймати 3 миллион 500 минг долларлик лойиҳани амалга оширмоқчимиз, – дейди Х.Жуманиёзов. – Лойиҳага кўра корхона томонидан йилига 200 минг дона пенополистирол блоклар, сэндвич панеллар ишлаб чиқарилади. Касб-ҳунар коллежларини битирган 40 дан ортиқ ёш мутахассис иш билан таъминланади.

Мухтасар айтганда, “Ҳазорасп” эркин иқтисодий зонаси ҳудудда ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятидан самарали фойдаланиш, шу асосда янги иш ўринлари ташкил этиш, пировардида аҳолини барқарор даромад билан таъминлаш, халқимиз турмуш фаровонлигининг муттасил юксалишига хизмат қилади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эркин иқтисодий зона – тадбиркорликни кенг ривожлантириш учун улкан имконият